1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Чумоли Аллоҳ таолонинг мўъжизаси

14:13 / 04 апрель 2441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло чумолига бир қанча линзаларга эга бўлган кўзлар ато этган. Аллоҳ таоло чумолига ундаги рангсиз қонни ҳайдайдиган юрак берган. Чумолида асаб тизими ва яшаб қолиш, ҳаётини давом эттиришда ҳашаротлар орасида кўпроқ муваффақият қозонишига сабаб бўладиган тизимлар мавжуд. Ҳашаротлар орасида ҳажмига қиёслаганда чумолининг мияси энг катта мия ҳисобланади. Чумолининг мияси 250 минг асаб ҳужайрасига эга. Баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, чумоли мияси дунёдаги ҳар қандай компьютердан афзал кўринишда ишлар экан. Чумоли ўз вазнидан 100 баробар оғирликка тенг бўлган юкни кўтара олади ва у юқори даражадаги маҳоратларга эга. Чумолида ўзини мудофаа қилиш учун ҳарбий воситалар ва режалар мавжуд. Чумолида хавфсизлик даражаси мавжуд бўлиб, кичик хавфни сезиши билан сигналлар юборади. Олимларнинг таъкидлашича, чумолилар кўп маҳоратларда башариятдан ўзиб кетишган. Улар инсонлар каби алоҳида жамиятдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда чумолилар биз каби уммат экани борасидаги ҳақиқатни зикр қилиб, шундай марҳамат қилган:

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар» (Анъом сураси, 38-оят).

Бу оламда фақат одамларгина эмас, кўплаб бошқа жонзотлар ҳам яшайдилар. Уларни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Ер юзида юрадиган ҳамма жонзотларни – туёғи билан юрадими, судралиб юрадими, икки оёқ, тўрт оёқ ёхуд кўп оёқлими ёки бошқа восита билан юрадими, учадими – ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ таоло яратган. Агар улардан бирортасини бошқа зот яратганини даъво қилувчи бўлса, марҳамат, исбот қилсин. «Ҳайвонлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб, сўнгра босқичма-босқич ривожланади», деганлар аслида кимлар эканига ва оқибати нима бўлганига бизнинг авлод гувоҳ бўлди. Инсоннинг бу соҳадаги ожизлиги шу даражадаки, у ҳатто қанча турдаги жонивор борлигини ҳам аниқ билмайди. Агар билганида, янги ҳайвонлар топилгани ҳақида тез-тез хабарлар чиқиб турмас эди. Агар инсон инсофга кириб, Аллоҳ таоло томонидан яратилган мазкур ҳайвонларнинг энг кичигини олиб, ўрганса ҳам, катта мўъжиза қаршисида турганига амин бўлади ва Аллоҳ таолога иймон келтиради. Шунингдек, осмонда нимаики учиб юрган бўлса, ҳаммасини Аллоҳ яратган. Бошқа ҳеч ким яратган эмас. Улардан қай бири танлаб олиб, ўрганилса ҳам, катта мўъжиза экани аён бўлади.

Ояти каримада ердаги ва осмондаги жонзотлар ҳам худди инсонлар каби, умматлар экани таъкидланмоқда.

Kaheel7.com маълумотларидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 4 мартдаги 03-07/1462-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларининг ҳаммасини илм тасдиқлади ва бугун олимлар у зотнинг таомни бўлишишга чақирувларини давоми...

2499 13:43 / 31.10.2024
Олимлар галактикалар улкан тезликда ҳаракатланаётганини ва биздан узоқлашиб бораётганини, бу эса осмоннинг кенгайиб, вақт ўтиши билан ҳажми ортишини давоми...

3083 13:46 / 24 март
Аллоҳ таоло яратган барча махлуқларини қаерда яшашини ирода қилган бўлса, уларга ўша ерда яшаш учун керак бўладиган барча нарсаларни яратган. Шунингдек, Роббимиз давоми...

3867 12:00 / 16.03.2021
учинчи мақолаҚизилўнгачимиз.Қизилўнгач овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳалқум билан ошқозон ўртасидаги қисми. Одамда қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган 2325 см давоми...

2379 17:15 / 10.02.2021
Аудиолар

211071 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130332 14:35 / 11.08.2021