1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг парҳези

05:00 / 11.03.2017 3339 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқишди. Дам олиш учун бир жойга тўхташганда, икки киши-икки кишидан шерик бўлиб олишди. Бир саҳоба ўзига бошқа бир саҳобани шерик қилиб олар, бошқаси бошқасини шерик қилиб оларди. 

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Абу Бакр билан шерик бўлдим. Биз билан яна бир аъробий ҳам бор эди. Бир уйга тушдик. У ерда ҳомиладор аёл ҳам яшар экан. Аъробий ўша аёлга: “Ўғил бола туғишни хоҳлайсанми? Агар бизга ейиш учун қўй келтирсанг, ўғил бола туғасан” деди. Аёл дарҳол бир қўйни келтирди. Аъробий аёлнинг шаънига қофияли қилиб шеърлар ўқиди. Кейин қўйни сўйди. Ҳамма келиб қўй гўштидан еб ўтирганда, аъробий: “Бу қўй қаердан келганини сизларга айтайми?” деди-да, ҳаммага бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шу пайт қарасам, бу гапларни эшитган Абу Бакр еган гўштини қайт қилаётган экан”. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан .Қалблар нима билан юмшаб, эрийди,, деб сўралганда .Ҳалол ейиш билан,, дея жавоб бердилар. .Маноқибул имами Аҳмад, асаридан

1354 15:49 / 18 ноябрь
Камбағаллик кучлиларни хорлай олмайди, бойлик пасткашларни юксалтира олмайди.

3067 10:05 / 25.08.2017
Истиғфор нақадар ажойибҚулфларни очади.Кўнглингни ёзади.Молдунёни кўпайтиради.Аҳволингни яхшилайди.Ёмғир ёғдиради..Астағфируллооҳалъазиим ва атуубу илайҳ,.Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан.

7401 10:11 / 23.03.2017
Китоб тўпласак, бахтсаодат тўплаган бўламиз.

3220 09:25 / 07.05.2018
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021