Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳнинг неъматларидан фойдаланиш | Сийрат дарслари (322-дарс)

19:00 / 27 март 1561 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

612. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

613. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яктак чопонлар тақсимладилар. Махрамага улардан ҳеч нарса бермадилар. Махрама (менга): «Эй ўғлим, мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юр», деди. У билан бордим. «Кириб, уни менга чақир», деди. Мен у зотни унга чақирдим. У зот устларида яктак чопон билан чиқдилар ва: «Мана буни сен учун олиб қўйган эдик», дедилар». Унга қараб, Махрама рози бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

614. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг молу мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Демак, ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир»

Ҳа, мен буларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. Менимча, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эр киши отасининг молида мутасаддидир ва у ўз раиятига масъулдир. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагиларига масъулдир», ҳам деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

615. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, адолат қилувчилар Аллоҳнинг ҳузурида нурдан бўлган минбарларда, Роҳман азза ва жалланинг ўнг томонидадирлар. У зотнинг икки қўли ҳам ўнгдир. Улар ҳукмлари, аҳллари ва ўзлари эга бўлган нарсалар (бораси)да адолат қиладиганлардир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

616. Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади:

«Убайдуллоҳ ибн Зиёд вафотидан олдинги беморлигида ётган Маъқил ибн Ясор Мазанийни кўргани кирди. Шунда Маъқил: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисни сўзлаб бераман. Агар умрим борлигини билсам, айтмас эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитганман: «Қайси бир киши мусулмонлардан бир жамоага волий (ҳоким) бўлиб, уларнинг ҳаққига хиёнат қилган ҳолда ўлиб кетса, Аллоҳ унга жаннатни албатта ҳаром қилади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
553. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳамзанинг қизига уйланишларини исташди. Шунда у зот .У менга давоми...

4455 19:00 / 20.08.2021
272. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир илмдан сўралсаю, шунда у ўшани яширса, Қиёмат куни Аллоҳ уни давоми...

3425 19:00 / 08.09.2023
РИСОЛАИ МУҲАММАДИЯНИНГ ИНСОНИЯТГА ФАЗЛИВА УНИНГ ОЛАМШУМУЛ АРҒУМОНЛАРИ Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад давоми...

4003 20:05 / 28.04.2017
473. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиқдилар. Шунда давоми...

3862 14:00 / 05.02.2021
Аудиолар

213404 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар