1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида конференция ўтказилади

17:49 / 25 март 903 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференцияда дунёнинг 100 дан зиёд кўзга кўринган олимлари, муфтийлар, илм-фан арбоблари ва илмий тадқиқодчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция қуйидаги шўъбаларда фаолият олиб боради:

1. Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросининг ислом илмлари ривожидаги ўрни.

2. Мотуридийлик таълимотида умуминсоний қадриятлар талқини.

3. 21 асрда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти.

Биринчи шўъба 9-10 асрларда мусулмон олами, хусусан, Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-диний муҳит, эътиқод мусаффолигини асраш зарурати, Имом Мотуридийни шакллантиришга хизмат қилган Самарқанд илмий мактаблари, мотуридийлик таълимоти алломаларининг ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси таҳлилига бағишланади.

Иккинчи шўъба мотуридий алломалар илмий меросида умуминсоний қадриятлар, жумладан, бағрикенглик, мўътадиллик, илм-маърифат ғоялари, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, мотуридийлик таълимоти бўйича хорижий мамлакатларда амалга оширилаётган энг сўнгги тадқиқотлар таҳлилини ўз ичига олади.

Учинчи шўъбада Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросида кўтарилган мавзуларнинг бугунги кун учун долзарб ҳисобланган муаммолар, жумладан дин ниқобидаги гуруҳларнинг ғояларига илмий раддия беришдаги аҳамиятига бағишланади.

Тезис матнларини расмийлаштириш бўйича талаблар:

1. Тезис сарлавҳасини расмийлаштириш: мақоланинг номи (бош ҳарфлар ва қалин шрифт билан, 14 pt.) марказда, муаллифнинг фамилия, исми ва шарифи (тўлиқ), ташкилот номи, илмий даражаси, илмий унвони, телефон рақами ва электрон почта манзили (10 pt., 1 интервалда) мақола номидан кейин ўнг томонда тўлиқ кўрсатилади.

2. Тезис матнини расмийлаштириш: тезис матни MS Office дастурининг Word муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 6 бетдан ошмаслиги лозим.

3. Тезис матни таҳрирланган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқори ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдирилиб, электрон шаклда топширилади.

4. Иқтибослар матннинг ўзида [қавс] ичида, фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақоланинг охирида келтирилади.

5. Мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда ўзбек, рус, инглиз, араб ва турк тилларида тақдим этилиши мумкин.

6. Тезиснинг электрон нусхаси конференция Ташкилий қўмитасига топширилади.

7. Файл номи муаллиф, мақола ҳаммуаллифликда ёзилган тақдирда, биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланиши лозим.

8. Тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллиф жавобгар ҳисобланади.

Конференцияга топширилган мақолалар тўплам шаклида чоп этилади. Конференция мавзуси, илмийлик ва тегишли талабларга жавоб бермайдиган, кечикиб топширилган мақолалар конференция материаллари тўпламига киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Конференция учун тезисларни қуйидаги электрон манзилларга юбориш мумкин:

e-mail: conference@moturidiy.uz

WhatsApp: +99 897 130-98-83

Telegram: +99 897 130-98-83

Қўшимча саволлар учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз ёки ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин:

Телефон: +99 871 244-35-36

Вебсайт: moturidiy.uz/conference-2025

Манба: moturidiy.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги саккиз нафар имомлар Россия Федерациясининг Свердловск минтақасида диниймаърифий суҳбатлар ўтказиш учун жўнаб давоми...

6392 07:05 / 22.09.2018
Тошкент ислом институти .Қуръон илмлари, кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Имом Қолуннинг Имом Нофеъдан қилган ривояти Шотибий йўли орқали Пайғамбаримиз давоми...

1121 15:17 / 05.12.2024
Сингапур раҳбари бугун Тошкент шаҳрида мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида Осиё юрагида жойлашган қадим давоми...

2002 14:09 / 24.05.2023
2023 йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида .Йил имоми ndash 2023, кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда давоми...

1627 14:11 / 05.12.2023
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021