1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закот ҳақдорларга қандай бўлинади? | Фиқҳ дарслари (322-дарс)

19:00 / 26 март 1019 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закот тўплашни ва унга кимлар ҳақдор эканини ўрганиб бўлдик. Закот тўпланди, ҳақдорлар аниқланди.

Энди уни бўлиш масаласи қандай ҳал қилинади?

Агар бугунги кунимиз эътибори ила оладиган бўлсак, ҳозир қуллар йўқ. Аммо уларнинг ўрнига мусулмон асирлар қўйилиши мумкин. Кўпгина жойларда закотчилар ҳам йўқ. Мол эгасининг ўзи ёки унинг вакили беради. У ҳолда закотчи улуши ҳам тушиб қолади.

Қадимда уламоларимиз закотни тақсимлаш масаласида «Бир синфга берилса бўладими?» ёки «Ҳамма синфга бериш шартми?» ёки бўлинганда «Ҳаммасига тенг бўлинадими?» каби саволларга турлича жавоб берганлар.

Бу жуда ҳам табиий бир ҳол. Бу иш ҳар замоннинг ва маконнинг шароитига қараб ечилиши лозим бўлгани учун ҳам, Қуръон ва Суннатда асосий йўналишлари кўрсатиб қўйилиб, тафсилотлари мусулмонларнинг уламоларига ҳавола қилинган. Улар ўз замонлари, маконлари шароитидан келиб чиқиб, асосий қоидаларга суянган ҳолда жузъий масалаларни ечаверадилар.

Бас, закотни барча синфларга ёки баъзисига мулк қилиб берилади.

«Мулк қилиб бериш», дегани ўша берилаётган мол олувчига мулк бўлмагунча закот бўлмайди, деганидир.

Демак, закот бериш тўғри бўлиши учун закот берувчи томонидан у ҳақдорларга мулк қилиб берилиши керак. Фойдаланиб туришга ёки таомлантириш йўли билан берилган нарса закот бўлмайди. Ҳанафий мазҳаби бўйича, мажнун ва ёш болага закот бериб бўлмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда

...ﯕ ﯖ...

«...Ва закотни беринг...» деган. Бу эса мулк қилиб бериш билан собит бўлади.

Яна Аллоҳ таоло: «Албатта, садақалар фақирларга», деган. «Садақа қилинди», дегани «бировга бир нарсани мулк қилиб берилди», деганидир. «Фақирларга», дегани ҳам араб тили қоидасида мулк маъносини билдиради. Ўша иборада «тамлик ломи», яъни «мулкни ифодаловчи лом» деб номланган «лом» ҳарфи ишлатилган.

Ушбу масалани тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз хулоса тариқасида қуйидагиларни айтадилар:

1. Агар закотга тушган мол кўп бўлса, барча синфдаги ҳақдорларга бериш керак. Мавжуд бўлиб турган ҳақдор синфлардан бирортасини маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

2. Ҳамма синфларга тенг бўлиш ҳам вожиб эмас. Балки бунда ҳолатга қаралади. Мисол учун, бир юртда мингта фақир, юзта қарздор ва ўнта ибн сабийл бўлиши мумкин. Албатта, тушган закотни учга бўлиб уч синфга берилмайди, эҳтиёжга қараб тақсимланади.

3. Закотни баъзи синфларгагина бериш ҳам жоиз. Бу ҳам шароитга қараб бўлади. Шунингдек, бир синфга оид ҳақдорларнинг ҳаммасига бир хил миқдорда мол бериш ҳам шарт эмас. Ҳолат ва эҳтиёжга қараб турлича бўлиши мумкин. Албатта, бу хилда тақсимлашда ҳавойи нафс амри эмас, шариат амри, адолат юзасидан қараш йўли устун туради.

4. Мискин ва фақирлар синфи ҳаммадан олдин туради. Чунки закотнинг биринчи навбатдаги ҳақдорлари ўшалар. Закотдан тушган маблағни фақир ва мискинларни қўйиб, бошқа харажатларга ишлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

5. Агар закот идораси, закотчилар бўлса, улар учун саккиздан бир улушдан ортиқ молни олиб бўлмайди.

6. Закот оз миқдорда бўлса, бир синфга, балки бир шахсга берган маъқул. Чунки оз нарсани кўпчиликка тарқатилганда закотдан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Озга тарқатилганда эса оз бўлса ҳам, мақсад ҳосил бўлади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жума, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун ғусл суннатдир.Поклик дини бўлган Ислом мусулмонларни фақат вожиб ғусллар билан кифояланиб қолмасдан, ғусл вожиб давоми...

4733 14:07 / 10.09.2020
Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида намознинг қуйидаги одоблари мавжуд 1. Такбири таҳрима вақтида эркак киши қўлларини енгидан чиқариши. 2. Қиёмда саждагоҳга, давоми...

4822 19:00 / 27.01.2022
Бисмиллоҳир Роҳманир РоҳиймФазл ва неъматлар соҳиби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин Токи кечаю кундуз измаиз келар экан, инсониятнинг саййиди бўлмиш Унинг расули давоми...

6165 05:00 / 18.01.2017
. ndash ,. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра давоми...

3838 00:07 / 28.10.2022