1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Намоздаги дуо

09:17 / 17.03.2025 2387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Солиҳ Заквон розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобаларидан ривоят қилади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига: «Намозда қандай дуо қиласан?» деб сўрадилар. Ҳалиги киши: «Ташаҳҳуд ўқийман ва:

اللهُمَّ إِنِّي أَسأَلُكَ الجَنَّةَ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ

 «Аллоҳумма инний ас`алукал жанната ва аъузу бика минаннар»

(Эй Раббим, Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман), деб айтаман. Аммо сиз сўраганингиздек ва паноҳ тилаганингиздек ва Муоз сўраганидек гўзал қилолмайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шунга яқин қилиб сўра», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Ҳар бир ўринда «Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъафийаҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ҳуда ваттуқо вал ъифафа вал ғина», деб айтиш мустаҳаб амалдир.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сендан афв ва офиятни сўрайман. Эй Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойликни сўрайман.)

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафардан қайтиб, аҳллари ҳузурига кирсалар .Тавбантавбан давоми...

898 09:52 / 22.07.2025
. Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни аёлларни такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни давоми...

1267 05:18 / 25.10.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Агар ой давоми...

2552 10:09 / 01.04.2022
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам моховнинг қўлидан ушлаб, уни товоққа қўйдиларда, .Кул бисмиллаҳи сиқотан давоми...

1116 10:23 / 12.09.2025