1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратларининг Рамазон ойи табриклари нуфузли халқаро ташкилот саҳифаларида

13:05 / 04.03.2025 1235 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом умматини Рамазон ойи билан муборакбод этган табриклари нуфузли халқаро ташкилот – Мусулмон донишмандлар кенгашининг ижтимоий тармоқларида машҳур уламолар қаторида эълон қилинди. Жумладан:

– Бутун дунёдаги ака-ука, опа-сингиллар, барчангизни раҳмат ва мағфират ойи бўлмиш муборак Рамазон ойи кириб келиши билан чин қалбимдан табриклайман. Аллоҳ таолодан бу ойни сиз ва оилангиз учун хайр, барака ва раҳматга тўла бўлишини, барчамизни унинг рўзаси ва (кечаларини) қоим қилишга муваффақ этишини ҳамда амалларимизни қабул қилиб, гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрайман, – дейилади қутлов  муқаддимасида.

Муфтий ҳазратлари ўз табрикларида рўза фақат жисмоний ибодат эмас, балки руҳий юксалиш, гуноҳлардан узоқлашиш ва тақво билан зийнатланиш воситаси эканлигини эслатиб, Рамазонда жаннат эшиклари очилиб, бу муборак ойда Аллоҳ таолога яқин бўлиш имкониятлари ортиши мўминлар учун улкан хушхабар эканини таъкидлаганлар. Шунингдек, Рамазон қалбни поклаш, гина-кудратлардан узоқ бўлиш ва нафсни иймону тақво ила сайқаллаш учун олтин фурсат ҳисобланишини алоҳида қайд этганлар.

«... Аллоҳдан ушбу фазилатли ойда ибодатларингизга муваффақият, қалбларингизга хотиржамлик, тутаётган рўзаларингиз ва адо этаётган таровеҳларингиз ҳамда савобли амалларингизни қабул қилишини сўрайман», – дейилади табрик хотимасида.

Мазкур табрикни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин:

https://www.facebook.com/watch/?v=4069559589999455&rdid=qdxjgkn0MIDjpUCO

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2018 йилнинг 8 октябрь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси давоми...

2963 10:39 / 10.10.2018
Ливандаги .АлБар Ал Тақво, уюшмасига қарашли Қуръон мактаблари 15 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркак ва аёллар ўртасида .Резван, номли Қуръон мусобақасини ўтказади. Ушбу давоми...

1522 09:30 / 23.12.2021
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ҳаж зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати тегишли давоми...

3233 22:04 / 27.11.2023
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қадрли биродарлари, .Hilol Nashr, дўконлар тармоғининг Марғилон филиали иш бошқарувчиси Жалолиддин ҳожи давоми...

1105 06:33 / 16.06.2025