1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШдаги кутубхоналардан бирида Қуръон қўлёзмасининг нусхаси топилди

12:13 / 26.02.2025 1012 pdf Ўқиш режими + -

АҚШдаги йирик кутубхоналардан бирида Темурийлар даврига оид Қуръони Карим қўлёзмасининг яна бир нусхаси топилди. Бу ҳақда Франция Олий тадқиқотлар маркази профессори Карим Ифрак Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан онлайн учрашувда маълум қилди.

Карим Ифрак 2024 йилда ўтказилган «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси» VIII халқаро конгресс ҳамда Халқаро маданий мерос ҳафталигида иштирок этиб, Темурийлар даврида кўчирилган нодир рангли Қуръони Карим қўлёзмаси ҳақида қизиқарли маълумотлар берган эди.

Ҳозирда мазкур қўлёзма Ислом цивилизацияси маркази лойиҳалари қаторига киритилган.  

Учрашув давомида Карим Ифрак АҚШдаги йирик кутубхоналардан бирида ушбу қўлёзманинг яна бир нусхаси топилганини маълум қилди.

Шунингдек, у «Қуръони Каримнинг Темурийлар даври қўлёзмалари» мавзусида Марказ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.  

Мулоқотда Ислом цивилизацияси марказининг катта илмий ходими Азимжон Ғафуров, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Иззат Иброҳимов ва марказ илмий котиби Рустам Жабборов иштирок этди.

Карим Ифрак келгуси халқаро анжуманларда ўзининг янги кашфиётлари билан иштирок этишини таъкидлади. Шунингдек, унинг «Исломнинг пайғамбари: Ғарблик буюк олимлар нигоҳидаги беш аср» номли янги китоби нашрга тайёрланаётгани маълум қилинди.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
El Destur янгиликларига кўра, Рамазон ойи арафасида Мисрнинг турли шаҳарлари нур ва қувончга тўлди ва мамлакат мусулмонлари бу ойни ўзгача ҳолатда кутиб олишга давоми...

2461 15:01 / 13.04.2021
Азизлар, барчамиз учун қадрдон бўлган биродаримиз, жигаримиз Неъматуллоҳ Собировнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг отаоналарига, барча қариндошларига давоми...

2018 16:49 / 19.08.2022
Юртимизда диниймаънавий меросни асраш, тарғиб қилиш ва замонавий технологиялар орқали жамоатчиликка етказиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай давоми...

971 13:16 / 08.05.2025
Мадина саломатлик кластери томонидан 2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 18 та шифохона ҳамда тиббиёт марказлари ажратилди. Madina Health Claster давоми...

1326 16:59 / 15.05.2024