1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Динда ғулувга кетмаслик

19:00 / 25.02.2025 1405 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жуда ҳам ажабланарли ҳол.

Ушбу оятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиниб, насороларнинг ақийдалари бузуқлигига ҳужжат келтирилади:

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ

«Сен: «Сиз учун на зарар ва на фойдага молик бўла олмайдиган Аллоҳдан ўзга нарсага ибодат қиласизларми?! Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир», – деб айт» (Моида сураси, 76-оят).

Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам бандаларга Аллоҳдан ўзга фойда ёки зарар берадиган зот йўқ. Демак, хоҳ инсонга, хоҳ ҳайвонга ёки бошқа нарсаларга ибодат қиладиганлар фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қилган бўладилар. Ҳақиқий фойда ва зарар берувчи Зот Аллоҳдир, Уни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган нарсага, жумладан, Масиҳ ибн Марям ва унинг онасига ибодат қилиш мутлақо нотўғри ишдир. Ким шундай иш қилса, албатта, эътиборсиз қолмайди.

«Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир».

Яъни Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир.

Сўнгра келаси оятда аҳли китобларга хитоб қилинади. Пайғамбаримизга буйруқ сифатида келган бу хитобда қуйидагилар айтилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ

«Сен: «Эй аҳли китоблар! Динингизда ноҳақ ҳаддан ошманг. Ва илгари ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан чиққанларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг», – деб айт» (Моида сураси, 77-оят).

Бу хитоб айнан ушбу оятлар нозил бўлаётган пайтдаги ва ундан кейинги даврлардаги аҳли китобларга қаратилгандир. Ушбу оятда улар аввал ўтган аждодларига, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашмасликка даъват қилинмоқда. Улар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштириб, оқибатда тўғри йўлдан бутунлай чиқиб кетган эдилар.

Динда ҳаддан ошиш араб тилида «ғулув» дейилади. «Ғулув» бу аслида динда бўлмаган нарсаларни ўзини яна ҳам диндорроқ, тақводорроқ қилиб кўрсатиш мақсадида динга киритишдир.

Мисол учун, насороларнинг Ийсо алайҳиссаломни улуғлашда ғулувга кетишлари – ҳаддан ошишлари у киши келтирган соф ақийданинг тамоман бузилиб кетишига сабаб бўлган. Бунга ўхшаш ишлар жуда ҳам кўп. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга аҳли китобларни динларида ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилмасликка даъват этишни топширмоқда. Бу амр, яъни динда ғулувга кетмаслик – ҳаддан ошмаслик амри мусулмонларга ҳам тегишлидир.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббларидан нозил бўлган нарсага тўлиқ амал қилганларида эди, албатта, устиларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам давоми...

1783 19:00 / 16.12.2024
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

2983 16:08 / 31.05.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Барчага ndash манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари давоми...

2277 19:00 / 06.02.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб давоми...

2286 19:04 / 25.07.2023