1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Убай ибн Каъбнинг танқиди

14:01 / 24.02.2025 1804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Ҳасандан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга бир оятни қироат қилишини рад қилди. Шунда Убай:

«Батаҳқиқ, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимда сени «Бақий»­даги савдо машғул қилган эди!» деди. Умар розияллоҳу анҳу:

«Рост айтдинг! Мен сизларнинг ичингизда ҳақни айтадиган киши борлигини синамоқчи бўлдим, холос. Ҳузурида ҳақ айтилмайдиган ва ўзи ҳам уни айтмайдиган амирда яхшилик йўқдир», деди».

Агар эътибор берадиган бўлсак, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: «Батаҳқиқ, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимда сени «Бақийъ»даги савдо машғул қилган эди!» деб айт­ган гаплари нафақат раҳбар учун, балки оддий одам учун ҳам ниҳоятда оғир танқид эди. Аммо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ана шу оғир танқиддан заррача хафа бўлмадилар, аксинча, хурсанд бўлдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига қарши ҳақни очиқ айтадиган одамлар борлигидан хурсанд бўлганлари учун ҳам яхши амир бўлганлар. У кишининг даврларидаги Ислом жамияти фуқаролари эса яхши фуқаролар бўлганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-сонли тавсияси билан чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муртадларнинг адабини бериб қўйган Абу Бакр розияллоҳу анҳу сиёсий билимлардан дарс олмаган.Форс ва Рум империяларини мағлуб қилган Умар розияллоҳу анҳуда давоми...

3332 13:00 / 20.02.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари бўлмиш бу саҳобий розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исмлари Ҳассон ибн Собит ибн Мунзир ибн Ҳаром ибн Умар ибн Зайд Манот давоми...

5463 19:37 / 21.04.2017
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар.Сафарнинг оғир йўллари,7қисмПайғамбаримиз алайҳиссалом ва Абу Бакр давоми...

6176 16:33 / 21.04.2017
Бу улуғ саҳоба ҳақида кўп билсакда, яна такрортакрор ушбу шахснинг сиймосидан маълумот олгиси келаверади кишининг. Сарлавҳанинг ўзиданоқ ўқувчи қайси саҳоба давоми...

7819 11:21 / 13.02.2022