1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Набий алайҳиссалломнинг саҳобаларга Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабар беришлари

17:03 / 21 февраль 1608 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни Рамазон ойи рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган улкан савоблар ҳақидаги ҳадислар билан амалга оширар эдилар. Бунга далолат қиладиган ҳадислар кўп. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз:

«Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади».

(Имом Бухорий ривояти, 1899-ҳадис).

«Рамазон ойининг илк кечаси кириб келганида, шайтонлар ва жинлар кишанланади, жаҳаннам эшиклари ёпилади, унинг бирорта эшиги очилмайди, жаннат эшиклари очилади, унинг бирорта эшиги ёпилмайди. Бир нидо қилувчи бундай нидо килади: «Эй яхшилик истовчи! Кутиб ол! Эй ёмонлик истовчи! Ўзингни тий! Аллоҳ бу ойда бандаларни жаҳаннам оловидан озод қилади. Бу ҳар бир кечада бўлади»

(Имом Термизий ривояти, 682-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис).

«Сизларга Аллоҳ таолонинг фарзи ва муборак ой – Рамазон келди. Унинг рўзасини тутинглар. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда Аллоҳнинг минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечаси бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (ҳамма яхшиликлардан) маҳрум бўлади».

(Насоий ривояти, 2106-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис).

«Жаннатда «Райён» номли бир эшик бор. Ундан қиёмат куни рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. У кунда: «Рўзадорлар қаерда?» деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар ўринларидан турадилар. Улардан бошқа ҳеч ким Райён эшигидан кира олмайди. Рўзадорлар кириб бўлгач, эшик ёпилади, шундан кейин у эшикдан ҳеч ким кирмайди».

(Имом Бухорий ривояти, 1797-ҳадис).

Бу улуғ суннатни тарғиб қилиш, бу чақириқ ва хушхабарларни овоза қилиш, одамларга Рамазон фазилати ва баракотини етказиш, бу ойда фурсатни ғанимат билиб, улкан савобларга эришиш ва саодат сари чорлаш барчамизнинг муносиб вазифамиз саналади. Мўмин-мусулмон бандалар Рамазон кириб келишидан қалбидан мамнуният туйиши, Рамазонга алоҳида тайёргарлик кўришга, Рамазон ойидаги савоб ва ажрлардан тўлиқ истифода этишга, турли лаззат ва таомларга маҳлиё бўлмасдан, ибодатга кўпроқ эъ- тибор қаратишга ундаши айни муддаодир. Афсуски, кўплаб инсонлар Рамазон кириб келганини билмай қолишади, рўза тутса-да, рўзанинг мақсадини тўлиқ англамайди. Шу боис Аллоҳ таолодан ҳидоят ва тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўраймиз!

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 7 ноябрдаги 5516 рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг фазилатларидан бири ndash унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар.Набий давоми...

2680 11:02 / 21.03.2024
Эй қалбим Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсанЭй кўзим Сенчи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсанСизларни давоми...

2701 13:00 / 29.04.2022
Саҳарликнинг фазилати.Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда давоми...

2770 19:00 / 12.04.2022
Рамазон Қуръон ойи. Бу ойда Қуръон нозил бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Жаброил алайҳиссаломга ҳар йили Рамазон ойида Қуръонни ўқиб давоми...

3322 11:30 / 02.04.2022
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021