1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«II Халқаро Ислом Санъати Биенналеси» Жидда шаҳрида ўтказилмоқда

12:23 / 20 февраль 915 pdf Ўқиш режими + -

2025 йилнинг 25 январидан бошлаб Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида «II Халқаро Ислом санъати биенналеси» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли кўргазмада бутун дунёдан исломий мерос, нодир қўлёзмалар, ҳаттотлик ва наққошлик ижодлари, қадимий тангалар, либослар ва бошқа ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонининг икки саҳифаси ҳам ушбу кўргазмага қўйилган. Мазкур экспонатни намойиш этиш ташаббуси Ўзбекистондаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илгари сурилди.

Кўргазмадаги иштирок ва унга тайёргарлик жараёни бир неча босқичда амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идора кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонини шахсан кўздан кечириб, унинг ҳимояси, келажак авлодга етказилиши ва халқаро кўргазмаларда муносиб тақдим этилиши борасида муҳим кўрсатмалар бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин Маҳкамов Жидда шаҳрига бориб, кўргазма махсус гуруҳи вакиллари ҳамда Франциянинг Лувр музейи реставратори билан ҳамкорликда Катта Лангар Қуръони саҳифаларини кўргазма залидаги махсус жиҳозга жойлаштирди.

Айтиш мумкинки, Катта Лангар Қуръони Ислом тамаддунининг ноёб дурдонаси бўлиб, унинг саҳифалари жаҳон илмий жамоатчилиги ва санъатшунослари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Халқаро Ислом санъати биенналеси дунё бўйлаб кўплаб таниқли санъатшунос, тарихчи ва илмий жамоатчилик вакилларини бирлаштирадиган йирик кўргазмалардан ҳисобланади. Унда Ўзбекистоннинг бебаҳо исломий мероси намойиш этилиши мамлакатимиз маданий-илмий меросини дунё ҳамжамиятига танитишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

«II Халқаро Ислом санъати биенналеси» кўргазмаси 25 май санасига қадар давом этади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 4 январь куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган .Қуръони Карим мусобақаси 1442, танловининг саралаш босқичига старт давоми...

2830 11:46 / 04.01.2021
Маълумки, 2022 йил 13 июнь куни .Ҳилол нашр, нашриётининг мажлислар залида замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор давоми...

2243 16:20 / 19.07.2022
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилиниши ҳақида хабар берди. Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, давоми...

1518 21:10 / 25.06.2021
Туркий давлатлар ташкилоти Давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг давоми...

1383 17:19 / 03.11.2023
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021