Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳанафий мазҳабида намозда «Бисмиллаҳ» махфий ўқилади | Ҳадис дарслари (318-дарс)

19:00 / 19.02.2025 2272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ وَعُثْمَانَ  فَلَمْ أَسْمَعْ أَحَدًا مِنْهُمْ يَقْرَأُ بِسْم اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ النَّسَائِيِّ: صَلَّى بِنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمْ يُسْمِعْنَا قِرَاءَةَ بِسْم اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум билан намоз ўқидим. Улардан бирортасининг «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни ўқиганини эшитмадим», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Насаийнинг ривоятида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга ўтдилар ва бизга «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» қироатини эшиттирмадилар», де­йилган.

Шарҳ: Шунинг учун ҳам Ҳанафий мазҳабида «Намозда «бисмиллаҳ» махфий ўқилади», дейилади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَفْتَتِحُ صَلَاتَهُ بِبِسْم اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан очар эдилар».

Термизий, Ҳоким ва Дора Қутнийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби бу ривоятдаги «Бисмиллаҳ»ни ҳам ичида ўқиш, деб олган. Шофеъийлар эса овоз чиқариб ўқиш, деб олганлар. Улар «Бисмиллаҳ»ни оят ҳисоблаб, намозда сурага қўшиб, овоз чиқариб ўқийдилар.

Бошқа мазҳабдагилар бу ҳолни кўрганда хато деб тушунмасликлари ёки ажабланмасликлари керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қиёмат соати қачон бўлади, деган саволга бирданбир тўғри жавоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифда берган жавобларидир. Бу жавоб давоми...

6973 14:40 / 26.07.2019
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон ndash мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир. давоми...

7549 13:50 / 28.08.2019
. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини давоми...

3293 19:00 / 22.02.2024
Маълумки, Ислом дини янги келган пайтда дунёни ширк босиб ётар, одамлар Аллоҳ таолога ширк келтирар эдилар. Ҳатто туясини қумга соғиб, лой қилиб, ўзига .худо, ясаб давоми...

5984 17:50 / 25.12.2019