1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Муштарак масаланинг шартлари

16:14 / 06 февраль 1248 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Она бир ака-укалар икки ёки ундан кўп бўлишлари шарт (ўғил ёки қиз бўлишининг фарқи йўқ).

2. Ака туғишган ака бўлиши ҳам шарт. Агар ота бир ака бўлса, бир ёки ундан кўп бўлса ҳам, меросдан соқит бўлишига уламолар ижмо қилишган.

3. Туғишган ўғил бўлиши шарт. Агар у қиз бўлса, фарз улушини олади ва масала авл бўлиб, шерикчилик масаласи ботил бўлади.

Биринчи қоида. «Банул аъён», «Банул аллот», «Банул ахёфлар»нинг барчаси ўғил, ўғилнинг ўғли ва ота билан соқит бўлишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Абу Ҳанифа бобо билан ҳам соқит бўлишини айтадилар. Қолган уч имом эса бобо билан улар соқит бўлмаслигини айтишади. Худди шунингдек, Банул ахёф қиз билан, ўғилнинг қизи билан, қанча пастласалар ҳам, соқит бўлади.

Баъзи атамаларнинг шарҳи:

Банул-аъён – ота-она бир (туғишган) ака-ука ва опа-сингиллар.

Банул-аллот – ота бир ака-ука ва опа-сингиллар.

Банул-ахёф – она бир ака-ука ва опа-сингиллар.

Иккинчи қоида. Банул ахёфда, яъни она бир ака-ука, опа-сингилларда мерос улуши эркак-аёлга баробардир. Эркак аёлнинг меросича мерос олади. Бир эркак икки аёл улушини олмайди, чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

n o p q

«…улар учдан бирига шерикдирлар» (Нисо сураси, 11-оят).

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мерос олувчи аёллар умумий саналганда еттита, тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўнтадир 1. Қиз 2. Она 3. Ўғилнинг қизи, қанча пастласа ҳам 4. Саҳиҳ момо, қанча давоми...

1281 10:06 / 07.08.2024
bull бир киши вафот этиб, ортидан биттагина она бир акаукаси ёки она бир опа ёки синглиси қолса, олтидан бирни олади bull бир киши вафот этиб, унинг ортидан биттадан давоми...

2040 14:23 / 18.04.2024
1. Бир киши вафот этиб, ортидан тўртта қизи, отаси, онаси ва учта ўғлининг қизлари қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади 4жадвал 4жадвал давоми...

952 12:41 / 24 июль
Асаба билғойр биров туфайли асаба бўлиш ва унинг ҳукми .Асаба билғойр, тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир 1. Марҳумнинг қизи. давоми...

1347 16:13 / 12.11.2024
Аудиолар

213438 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132652 14:35 / 11.08.2021