1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Умавийлар халифалиги

11:44 / 22.01.2025 1985 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ҳижрий 41–132; милодий 661–750)

Умавийлар халифалиги даври рошид халифалик тугагандан сўнг, ҳижрий 41 йил (милодий 661 йил) Рамазон ойида ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганларидан кейин, имом Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳунинг халифаликдан воз кечишлари ва ҳижрий 41 йил 25 рабиъул аввал (милодий 661 йил 28 июль) куни Муовия ибн Абу ­Суфён розияллоҳу анҳуга байъат қилиниши билан бошланади. Бу давлат ҳижрий 132 йил 11  жумодус-соний (милодий 750 йил 25 январь) куни Зоб жангида халифа Марвон ибн Муҳаммаднинг енгилиши билан ниҳоясига етади.

Умавийлар давлатининг ҳукмронлиги 91 йил давом этган. Ушбу вақт мобайнида бу давлатга иккита оила раҳбарлик қилиб, 14 халифа фаолият олиб борган. Дамашқ шаҳри умавийларнинг пойтахти ҳисобланган.

Бану Умайянинг халифалари

Суфёнийлар оиласи

1. Муовия ибн Абу Суфён. Ҳижрий 41–60 (милодий 661–680) йиллар.

2. Язид ибн Муовия. Ҳижрий 60–64 (милодий 680–683) йиллар.

3. Муовия ибн Язид. Ҳижрий 64 (милодий 683–684) йилларда 40 кун халифалик қилган.

Ҳижрий 64–73 (милодий 684–692) йилларда умавийларнинг ҳукми Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг халифалиги билан қўшиб олиб борилган.

Марвонийлар оиласи

4. Марвон ибн Ҳакам. Ҳижрий 64–65 (милодий 684–685) йиллар.

5. Абдумалик ибн Марвон ибн Ҳакам. Ҳижрий 65–86 (милодий 684–705) йиллар.

6. Валид ибн Абдулмалик. Ҳижрий 86–96 (милодий 705–714) йиллар.

7. Сулаймон ибн Абдулмалик. Ҳижрий 96–99 (милодий 714–717) йиллар.

8. Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон. Ҳижрий 99–101  (милодий 717–720) йиллар.

9. Язид ибн Абдулмалик. Ҳижрий 101–105 (милодий 720–723) йиллар.

Ҳишом ибн Абдулмалик. Ҳижрий 105–125 (милодий 723–743) йиллар.

Валид ибн Язид ибн Абдулмалик. Ҳижрий 125–126 (милодий 743–744) йиллар.

Язид ибн Валид ибн Абдулмалик. Ҳижрий 126 (милодий 744) йил.

Иброҳим ибн Валид ибн Абдулмалик. Ҳижрий 126–127 (милодий 744–745) йиллар.

Марвон ибн Муҳаммад ибн Марвон. Ҳижрий 127–132 (милодий 745–750) йиллар.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

5662 05:00 / 07.03.2017
иккинчи мақола 6. Хос ҳолатларни умумлаштириш тарихчиларнинг энг катта хатоларидандир. .Шумбола, асарида Ғофир Ғулом воқеликни ёзганини иддао қилади. Биз уни давоми...

3149 11:00 / 31.08.2023
1. Набавий масжидни бино қилишРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари бўлажак масжиднинг ўрнига чўккан эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2243 15:06 / 17.07.2020
Ҳижрий саккизинчи йилнинг шаввол ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф ғазотини бошладилар. Тоифликлар шаҳар ичига бир йилга етадиган нарсаларни давоми...

3142 11:25 / 04.06.2022
Аудиолар

225935 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

144766 14:35 / 11.08.2021