1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Валийма ва унинг одоблари

14:35 / 21 январь 1458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хурсандчилик муносабати ила дастурхон ёзиб, таом тортиб, ўтказиладиган маросим валийма дейилади. Ақиқа, никоҳ ва сафардан қайтиш каби муносабатлар ила ўтказиладиган зиёфатлар ҳам валийма деб аталади.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ

Аллоҳ таоло:

«…чақирилсангиз, киринг ва таомланиб бўлгач … тарқалинг…», деган («Аҳзоб» сураси, 53-оят).

Шарҳ: Ушбу ояти каримада валиймага даъват, унда таом ейиш ва ундан тарқалиб кетиш ҳақида сўз кетмоқда. Демак, валийма ва унинг одоблари Қуръони Каримда зикр этилган. Бу алоҳида эътиборга сазовор ишдир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دُعِيَ أَحَدُكُمْ إِلَى الْوَلِيمَةِ فَلْيَأْتِهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирортангиз валиймага даъват қилинса, унга борсин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги ва бошқа ҳадислардаги валиймага қилинган даъватни қабул қилиб, унга бориш ҳақидаги амрни уламоларимиз турлича таъвил қилганлар.

Аввало, «Никоҳ тўйидан бошқа валиймага даъват қилинганда бориш вожиб эмас», деганлар.

Никоҳ тўйи валиймасига даъват қилинганда бориш эса Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаби бўйича фарзи айн ҳисобланади.

Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг баъзилари «Никоҳ тўйи валиймасига қилинган даъватни қабул этиб, унга бориш фарзи кифоя», деганлар.

Ҳанафий мазҳабида эса номи валийма бўлса, унга қилинган даъватни қабул этиб, иштирок этиш учун бориш мандубдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бас, бир киши .Идишга давоми...

5820 17:00 / 30.11.2018
. Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Усмон ибн Мазъун вафот қилганида жанозасини олиб чиқиб, дафн қилинди. давоми...

3050 15:38 / 21.10.2024
Вобиса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг орқасида ёлғиз ўзи намоз ўқиётган одамни кўрдилар ва уни намозни қайтадан давоми...

3087 17:00 / 26.12.2021
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир давоми...

3243 17:30 / 17.10.2021
Аудиолар

211075 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130336 14:35 / 11.08.2021