1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ислом мукаммал дин

19:00 / 14.01.2025 1935 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ

«Албатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, собиийлар ва насоролардан кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса ва солиҳ амал қилса, уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар» (Моида сураси, 69-оят).

Бунга ўхшаш оятнинг тафсири «Бақара» сурасининг 62-оятида ҳам ўтган. Аҳли китоблар Аллоҳ таолога берган аҳдларини бузиб, Тавротдан ва Инжилдан чекинганликлари аввалда эслатиб ўтилгани боис, бу оятда ҳақиқий аҳли дин бўлиш учун зарур умумий қоида баён қилинмоқда. Ким бўлишидан қатъи назар – хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келишларидан олдин бутларга сиғинишни тарк этиб, ўз ҳолича, муайян бир динга эргашмасдан, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилган собиийлар тоифаси бўлсин, хоҳ насроний динидагилар бўлсин – Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтириб, яхши амал қилиши керак. Акс ҳолда ўзларига ёмон бўлади. Шу боисдан ҳам, оғизда ўзининг қайси динга мансублигини айтиб, мақтанишдан ҳеч фойда йўқ. Ҳар қавмнинг ўз дини ҳукм суриб турган пайтда амал қилгани фойда беради, холос. Қолган ҳаммаси бекорчи гап. Ҳар диннинг муддати тугаб, уни бекор қилувчи дин келганда, янги динга ўтиш зарур. Муддати қиёмат кунигача тугамайдиган охирги ва мукаммал дин бўлмиш Ислом келганидан кейин ҳамма унга ўтиши, Аллоҳга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, Қуръонга ва иймон келтирилиши лозим бўлган яна бошқа нарсаларга иймон келтириши ҳамда яхши амаллар қилиши лозим. Ана шундагина:

«...уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар».

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиМолларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди. давоми...

2870 18:00 / 24.05.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва .Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, давоми...

1919 19:00 / 21.02.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аҳду паймонларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар давоми...

2684 19:00 / 07.11.2023
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу давоми...

3547 11:11 / 23.10.2018