1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан учрашув ўтказди

11:39 / 12 январь 1454 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди. 

Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.

Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан жаҳон фондларида мавжуд бўлган Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланган Имом Бухорийнинг давоми...

1034 17:35 / 14 март
Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода тинчлик бўйича Нобель мукофотига Озарбайжон томонидан номзоди қўйилди. Бу ҳақда Халқаро давоми...

2605 11:00 / 14.09.2020
Истанбулда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларига бағишланган .АлМавлид алНабий, анъанавий исломий санъат кўргазмаси очилди. Бу давоми...

2119 15:55 / 11.11.2019
.Шайх Mуҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул таълим ва тарбия академияси, ва .Fatih Sultan Mehmet Vakf Uumlniversites, ҳамкорлигида 20252026ўқув йили учун ҳужжатлар қабули давоми...

950 15:43 / 06 август
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021