1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ёлғон" китоби қайта нашр этилди.

05:00 / 02.02.2015 3876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ёлғон" китоби қайта нашр этилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ёлғон» деб номланган китоблари қайта нашрдан чиқди.

     МУҚАДДИМА

     Бандаларини ёлғондан қайтарган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
     Умматларига ёлғон нималигини батафсил тушунтириб, унга йўл қўймаслик қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!
     Илоҳий таълимотлар бутун борлиқни яратган ва унда инсонни Ўз халифаси қилиб қўйган, ҳамма нарсани билувчи, мутлақ адолат эгаси бўлган Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингандир.
     Аллоҳ барча нарсани, шу жумладан, Ўзи яратган борлиқда яшаётган инсонга нима муносиб келади-ю, нима муносиб келмайди – дақиқ-дақиқларигача яхши билади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таълимотлар шомил ва комилдир.
Илоҳий-диний таълимотлар содир этилган бирон-бир жиноят инсонга маълум бўлмай қолганида ҳам, оламларнинг Робби – буюк Аллоҳ бандаларнинг энг нозик ишларини ҳам билиб туришини, қилинган заррача жиноятининг жазосини бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда албатта олишини қаттиқ таъкидлайди.
     Исломий тушунчаларга кўра, маънавий жиноятлар моддий жиноятларга нисбатан янада хатарлироқ бўлади. Яна бир бор таъкидлаймизки, айнан маънавий жиноятлар моддий жиноятларнинг содир бўлишига сабабчидир.
    Ислом таълимотларига кўра, балоғатга етган ҳар бир инсоннинг барча маънавий жиноятлари, жумладан, заррача ёлғони ҳам жазосиз қолмайди. Ҳар бир ёлғони номаи аъмолига ёзиб борилади ва улар учун қиёмат куни жазосини албатта олади. Ёлғончи Аллоҳнинг душмани ҳисобланади ва қиёматда энг оғир азоблар ила жазоланади.
     Умуман олганда, озгина бўлса-да, Аллоҳга иймони мавжуд, қиёматдан умиди бор инсонлардан ташкил топган жамиятда заррача ёлғонга ўрин қолмайди.
     Шунингдек, бундай жамиятнинг каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою уламо, камбағалу амалдорлари ҳам ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиладилар.
     Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.
   Келгуси ожизона сатрларда ушбу разил маънавий жиноят – ёлғон ҳақида қўлдан келганича сўз юритиш ниятидамиз. Мақсад, халқимиз ичида ушбу офат ҳақидаги тушунчани ойдинлаштириш, унинг таҳликали оқибатларидан жамиятимизни поклаш ва яхшиликнинг кўпайишига ҳисса қўшишдир.  

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ёлғон»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2016
Ҳажми: 80 бет
ISBN: 978-9943-4360-3-9
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2306-сонли хулосаси ила чоп этилган
Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган шаҳари:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 94) 560 1212
Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99893) 5035694
Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010
(Иш вақти 09:00 - 17:00)

www.hilolnashr.uz


Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:
Муқаддима
Ёлғоннинг таърифи
Ёлғоннинг сабаблари
Ёлғоннинг турлари
Ёлғоннинг ҳукми
Билимсиз фатво бериш ва билганини
яшириб, бошқа гапни айтиш энг катта ёлғондир
Ёлғон ибодатларга футур етказади
Ёлғон – гуноҳи кабирадир
Ёлғон – Аллоҳнинг ҳузурида «каззоб»
деб ёзилиш сабабидир
Фолбинлар – ёлғончилар
Эшитганини суриштирмай гапирган ёлғончидир
Ёлғонни ҳадис деган дўзахидир
Қасамидан тонган ўта ёлғончидир
Кўрмаган тушини «кўрдим»,  деган ёлғончидир
Ёлғон энг ёмон хулқдир
Ёлғон ризқни камайтиради
Одамларни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириш мумкин эмас
Ёлғон туфайли қалбни моғор босади
Ёлғоннинг сассиғидан фаришта қочади
Ёлғонни тарк қилиш буюк фазилатдир
Ёлғоннинг бошқа турлари
Ёлғонга уч ҳолатда рухсат бор
Гапни буриб гапиришга рухсат бор
Нима қилмоқ керак?
Фойдаланилган адабиётлар

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, деб номланган китобнинг иккинчи нашри. қайта нашрУшбу китоб 1991 йилда биринчи нашрдан давоми...

2108 09:09 / 18.02.2019
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 26жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ансорлар розияллоҳу анҳум, давоми...

2876 05:00 / 02.02.2015
Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи .Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя,дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган .Мухтасари Виқоя,нинг таржима ва шарҳидир. .Мухтасари давоми...

5921 09:56 / 27.10.2017
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Тафсир, деб номланган 28жузи. Ушбу жузда Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3460 17:08 / 13.02.2018
Аудиолар

120145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41809 14:35 / 11.08.2021