1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Унаштириш

11:49 / 04.01.2025 2407 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар совчи қўйилган аёл ёки унинг валийси томонидан мазкур совчиликка розилик жавоби берилса, унаштирилган бўлади.

Унаштириш икки томондан оила қуриш учун берилган ваъдадир. Бу нарса ҳам уйланиш, эр‑хотин бўлиш эмас. Шунинг учун ҳам унаштирилган икки киши бир-бирига ажнабий – бегона ҳолида турадилар. Улар «унаштириб қўйилдик», деб хилватда ёлғиз қолишлари, бир-бирлари билан эр‑хотиндек муомалада бўлишлари мутлақо мумкин эмас, фақат никоҳ ақдидан кейингина эр‑хотин бўладилар.

Унаштирилгандан кейин тўй қилиб, оила қуриш энг марғуб ишдир. Унаштирилгандан сўнг ажрашиш яхши эмас. Лекин узрли сабабларга кўра ажрашишса, жоиз.

Унаштирилиш фақат ваъдадан иборат бўлганлиги учун, ундан кейин ажрашиш оқибатида ҳеч қандай мажбуриятлар собит бўлмайди.

Агар бу орада ҳадя олди-бердиси бўлган бўлса, айниган томон зарарига бўлади. Мисол учун, эркак айниган бўлса, берганини қайтариб олишга ҳаққи бўлмайди. Агар аёл киши айниган бўлса, ҳадяни эркак тарафга қайтариб бергани яхши.

Ушбу ишларнинг барчаси ўзаро ҳурмат ва Исломий одоб асосида олиб борилиши лозим. Насиб бўлмай, оила қуришга иттифоқ қилинмай, совчилик ёки унаштиришдан кейин ажралиш рўй берадиган бўлса ҳам, бир-бирларининг обрўларини тўкмай, яхшилик билан ажралишлари зарур.

«Бахтиёр оила» китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
islom.uz middot 68 ndash Фарзанд доимо отаонага ширин сўзларни айтиши вожибдир 619. Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан яна бири ndash уларнинг обрўсини ҳимоя қилиш давоми...

2578 13:30 / 15.09.2020
Она тилимизда ҳали чуқур луғавийилмий ишлар олиб борилмаганлигиданми, баъзи истилоҳларда ўйланиб қоладиган ҳолатлар бор. Мисол учун .Хотин, сўзи турли жойларда давоми...

4890 20:00 / 09.08.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Фотима алайҳассалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, қўлига қўл тегирмонидан етадиган давоми...

5017 20:37 / 07.06.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб давоми...

2351 16:42 / 25.08.2023