1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

07:30 / 15.12.2024 1244 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди.

Бу ҳақда Куала-Лумпур шаҳрида “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этиб қайтган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов маълум қилди.

– Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, – дейди Фирдавс Ҳалимов. – Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири, аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган “Ат-Тафҳим“ асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган.

Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома“ асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб, Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази фондига топширишларини маълум қилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги Диниймаърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаrdquoги Фармони ижросини давоми...

2565 09:40 / 10.12.2018
Маълумки, Умраrdquo тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чоратадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024йилдаги 668сон Вазирлар Маҳкамасининг давоми...

1153 21:56 / 15.10.2024
2023 йил 28 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар. Меҳмонларни .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юрти давоми...

1283 11:41 / 28.11.2023
Лондоннинг .Челси, клуби АПЛ клублари орасида биринчи бўлиб ўз стадионида ифторлик ўтказди.Клуб расмий сайтида қайд этилишича, .Челси, бундай маросимни ўтказган давоми...

1795 11:00 / 06.04.2023
Аудиолар

211046 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130306 14:35 / 11.08.2021