Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ансорийларга ўйин-кулги ёқади | Сийрат дарслари (310-дарс)

19:00 / 06.12.2024 2266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

546. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Иддаси чиққанда Абу Бакр унга совчилик қилиб, одам юборди. Унга тегмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун совчи қилиб Умар ибн Хаттобни унга юбордилар. Шунда у: «Мен рашкчи аёлман,  болали аёлман. Қариндошларимдан бирортаси ҳозир йўқ», деди. Сўнг у (Умар) келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган нарсани зикр қилди. Шунда у зот: «Унинг олдига қайт ва унга айт: «Мен рашкчи аёлман» деганингга келсак, Аллоҳга дуо қиламан, рашкингни кетказади. «Мен болали аёлман» деганингга келсак, фарзандларингнинг нафақасидан халос бўласан. «Қариндошларимдан бирортаси ҳозир йўқ» деганингга келсак, олдингда бўлсин, узоқда бўлсин, бирорта қариндошинг бу ишни ёмон кўрмайди». Шунда у (Умму Салама) ўғлига: «Ҳой Умар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уйлантир!» деди».  Сўнг уйлантирди.

Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

547. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса, агар унинг никоҳига чорловчи нарсасини кўришга қодир бўлса, шундай қилсин», дедилар».

Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

548. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши бир аёлни ансорлардан бириникига тушириб олиб борди. Шунда Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой Оиша, сизларда ҳам ўйин-кулги бўлдими, чунки ансорийларга ўйин-кулги ёқади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

549. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз бирор аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳим, Сендан унинг яхшилигини ва Сен унга берган жибиллият(ахлоқ)нинг яхшисини сўрайман. Ҳамда Сендан унинг шарридан ва Сен унга берган жибиллият(ахлоқ)нинг ёмонидан паноҳ сўрайман», десин», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шунда Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб, икки тоғни бирбирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ давоми...

5278 16:39 / 30.12.2017
Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, уларни поклайдиган ҳамда китобни ва давоми...

4881 20:25 / 09.01.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳим сакаротдалик жон чиқар маҳали пайтида ёнига кирдилар. давоми...

7580 10:00 / 04.12.2018
Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Макка томон йўл олдилар. Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4617 16:46 / 30.12.2017