1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Инсон икки жиҳатдан мерос олиши мумкинми?

11:18 / 02.12.2024 948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзан бир кишида мерос олиш учун икки йўл топилиб қолади. Бу икки йўл ҳар хил бўлса, мерос олади. Масалан, бир жиҳатдан фарз эгаси бўлса, иккинчи жиҳатдан асаба бўлади. Ёки бир жиҳатдан фарз эгаси бўлиб, иккинчи жиҳатдан раҳм билан олиши мумкин. Ушбу турдаги мероснинг мисоли қуйидагича:

а) Бир аёл вафот этиб, ортидан момоси, она бир акаси ва туғишган амакисининг ўғли бўлган эри қолган бўлса, момога олтидан бир, она бир акага ҳам олтидан бир, эрга эр-хотинлик сабабли фарз улуши бўлган ярим берилади, қолган молни шу эр асаба бўлиб ҳам олади, чунки у туғишган амакининг ўғлидир.

б) Бир эр вафот этиб, ортидан холасининг икки қизи қолди, бу қизларнинг бири унинг хотини эди. Хотин ўзининг фарз улуши бўлган тўртдан бирни олади. Қолган молга холанинг иккинчи қизи билан она тараф қариндош бўлгани учун шерик бўлиб мерос олади. Қолган мол улар ўртасида муносафа (тенглик) асосида тақсимланади. Бу мисолда хотин икки жиҳат билан мерос олмоқда. Бири эр-хотинлик жиҳати бўлса, иккинчиси раҳм – қариндошлик жиҳатидир.

в) Бир киши вафот этиб, ортидан туғишган синглиси ва аммасининг қизи бўлган хотини қолди. Хотин ўзининг фарз улуши бўлган тўртдан бирни олади. Туғишган сингил фарз улуши бўлган яримни олиб, қолганини радд (қайта бериш) билан олади. Хотин фарз эгаси бўлган туғишган сингил борлиги учун раҳм – қариндошлик сабаби билан мерос олмайди. Валлоҳу аълам.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

1289 09:23 / 17.05.2024
Бу масаладаги меросхўрларнинг баъзиси фарз эгалари, баъзиси эса асабалардир. Бу меросхўрларнинг баъзисига 1 динордан, баъзисига 2 динордан ва баъзисига ундан давоми...

1107 14:02 / 05 сентябрь
Кейинги даврларда асосан араб давлатларида шариат татбиқ бўлмай, фуқаролик қонунлари ғарб фуқаролик қонунларига мослаштирилганидан кейин оила, никоҳ, талоқ ва давоми...

1177 09:26 / 25 февраль
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

1177 14:42 / 07.02.2024
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021