1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Билингай

11:35 / 01.12.2024 1661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Не савдо, не бир кунлар

Тушар бўлса бу бошга,

Кимнинг қандай дўст, душман

Ошнолиги билингай.

Ногаҳон музтар бўлсанг

Ёт ёки қариндошга,

Қай бирининг ҳамдард, эш,

Риёлиги билингай.

 

Беллашув пайти келса

Ногоҳ нобакор билан,

Бадкирдор, беандиша

Бир бебурд, беор билан,

Ҳамият, ҳимоятсиз

Дилхун, дилозор билан

Майдонда кимнинг тенгсиз,

Танҳолиги билингай.

 

Яхшининг ёруғ куни

Тун билан туташмасин,

Манзилга етмай туриб

Узлатга ёндашмасин.

Карвон ҳам ўз йўлидан

Айрилиб, адашмасин.

Йўл бошида йўлнинг оқ-

қаролиги билингай.

 

Синалар бўлса магар

Кимда-ким майдон ичра.

Ҳамнафас, ҳамдардликда

Элу юрт, ёрон ичра,

Ким андалиб, ким тўти,

Ким саъва чаман ичра.

Сор ё ҳаққуш, булбули

Гўёлиги билингай.

 

Магар сарбон йўл туриб

Йўл бошласа қайларга,

Бадкирдор, беандиша

Бир бебурд, беор билан,

Ҳамият, ҳимоятсиз

Дилхун, дилозор билан

Майдонда кимнинг тенгсиз,

Танҳолиги билингай.

Айланар бўлса кунлик

Йўллар ҳафта, ойларга,

На манзил, на муродсиз –

Борса келмас жойларга,

Фурсат ўтмай бахтининг

Сиёлиги билингай.

 

Ким дарё бўлса қуриб

Кераксиз сой бўлмасин,

Юлдуз бўлса бир ботиб,

Бир чиқар ой бўлмасин.

Учқурликда қарчиғай

Бўлсин, ҳумой бўлмасин,

Фозилларнинг ҳар ерда

Зиёлиги билингай.

 

 

Яхшининг ёруғ куни

Тун билан туташмасин,

Манзилга етмай туриб

Узлатга ёндашмасин.

 

Тўра Сулаймон

«Ҳилол» журнали 4(61) сон

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй сен мўмин, эй мўмина, эй подшоҳ, эй ғуломБугун шундай улуғ кунки, еру осмон титрамиш,Яратгувчи Парвардигор, ҳамду сано Ўзингга,Ибодатга бошин эгиб, мўминларинг давоми...

4072 05:00 / 07.03.2017
Мир Алишер Навойининг ажиб байтларини шу пайтга қадар ҳамма хар ҳил тушуниб келган. Шу боис, собиқ иттифоқ даврида ҳам бобомиз томонидан қолган меросларни давоми...

6749 05:00 / 07.03.2017
Жалолиддин Румий .Маснавий,ига шарҳлар .Эй хуш савдоли ишқимиз, сен шод бўл.., Шод бош, эй ишқи хуш савдои мо Эй табиби жумла иллатҳои мо Ишқи хушсавдомиз, эй, шод давоми...

2060 17:48 / 25.06.2024
ЗАЛВОРЛИ ЮКШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфгаКуни кеча сокин юртимИхтилофларга тўлди,Бу ҳолатнинг аччиғинданЎзгалар хандон кулди,Очилиши керак давоми...

5908 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021