1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Лондонда «Хамса» асарининг ноёб қўлёзмаси тақдим этилди

11:58 / 30.11.2024 918 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги «Christie's» ва «Sotheby's» аукцион савдо уйларида бўлди.

Ташриф давомида «Christie's» аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, Пламбли аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган «Хамса» асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган «Шамс ва Муштарий» достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.

Шундан сўнг Ислом цивилизацияси маркази вакиллари Лондон шаҳридаги яна бир аукцион савдо уйи – «Sotheby's»га боришди. Делегация аъзоларини Аукцион савдолари бўлими раҳбари Бенедикт Картер қабул қилди. Савдо уйи ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларига айни пайтда савдо уйи ихтиёрида бўлган, Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, 8 асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари аукцион савдо уйлари вакилларига Марказ билан ўзаро ҳамкорликни таклиф қилди. Шунингдек, мазкур аукцион савдо уйлари мутасаддилари 2025 йил март ойида Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган «Халқаро Ислом маданий мерос ҳафталиги» га ҳам таклиф этилди.

Манба: https://www.cisc.uz/habar-Londonda-Xamsa-asarining-noyob-qo-lyozmasi-topildi-740

Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 2023 йил 20 июнь куни Инвестицияляр, савдо ва саноат вазирлигида Ислом молияси бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Инвестиция ва Молия вазирлиги, Солиқ давоми...

1888 15:37 / 21.06.2023
Муҳтарам ватандошлар Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни ndash нуроний отахон ва давоми...

1914 22:00 / 08.07.2022
2020 йил 17 августдан республика бўйлаб 2070та масжиднинг барчасида бомдоддан бошлаб барча фарз намозларини жамоат билан адо этишга рухсат берилмоқда. Албатта, давоми...

3179 12:00 / 16.08.2020
Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси ndash Усмон мусҳафи Тошкент Қуръонини реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида давоми...

1486 22:01 / 02.05.2024
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021