1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

«Масалани тушунмабсиз»

17:07 / 29.11.2024 2200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозир нима бўляпти? Бир одам пайдо бўлади-да, «Фалон оятнинг маъноси ундай эмас, мана бундай», дейди. «Нима учун бу оятни бундай тушундингиз, биродар?» дейсиз. «Фалон ҳадиснинг маъноси бундай, менинг фикрим эса бундай...» дейди...

Қаердан олдингиз буни? Бирор усулингиз (қоидангиз) борми? Қуръонни ё усул билан, ё ҳавои нафс билан тафсир қилиш мумкин. Усулингиз бўлмаса, демак, сиз оятни ҳавойи нафсингиз билан тафсир қилибсиз-да? Хўш, биродар, сиз уни қандай тафсир қилдингиз?

Машҳур, мутавотир, бутун уммат қабул қилган, бутун ер юзига тарқалган, Аллоҳ катта мақбулият насиб этган тафсир бор. Бу тафсир билан бугунги кунда у ер-бу ерда кўриниб қолган Фалончи, Пистончига нисбат берилаётган шахсий тушунчалар орасида ер билан осмонча фарқ бор! Фарқ шуки, биз Қуръон ва Суннатни илмлар орқали тафсир қиламиз ва ўша илмларгагина эргашамиз.

Масалан, мен бир фақир банда сифатида ҳанафий мазҳабида бир масалани гапирсам, ўша гапимга қараб, бу масалада менга баҳо берилади. Тўғри гапирсам, «Яхши», дейсиз. Хато гапирсам, «Масалани тушунмабсиз», дейсиз. Илмлар шу даражада маҳкам ўрин эгаллаганки, ана шу илмни қанчалик билишига қараб, уламоларга баҳо берилади. Ким чуқур, аниқ ўрганган бўлса, қадри баланд бўлади, Ким яхши ўрганмаган бўлса, мартабаси тушади. Ҳозир эса бир одам чиқиб, «Фалон-фалон», деб фатво бериб юборяпти.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
17савол. Ислом тинчлик дини деб гапиришади, Қуръонга қаранг, унинг ҳар бир вароғида динсизларни ўлдиришга хукм борку дегинг келади. Бунинг устига Пайғамбар шахсан давоми...

3673 20:43 / 22.04.2017
Саҳобалар р.а дастлабки пайтда, асосан Расулуллоҳ с.а.в ҳаётлик чоғларида, нассларга нисбатан муносабатда бўлишда, биз юқорида эслаб ўтганимиздек, ўзларига хос давоми...

4202 05:00 / 13.03.2017
10савол. Қуръонда сизлар яхудийлар ва насронийлар билан дўст тутинмаслигингиз лозим, деб ёзилган яъни диний таълимотни ўзида ғайридинларга нафрат жо давоми...

16341 20:39 / 22.04.2017
.Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун атрофида тортишувлар давом этар экан, таниқли диний уламо Мубашшир Аҳмад домла Ўзбекистон расмийлари давоми...

4530 19:05 / 07.05.2021