1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси" китоби қайта нашр этилди

05:00 / 02.02.2015 3608 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси" китоби қайта нашр этилди

Муҳаммад Анвар Бадахшоний «АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси» номли китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг таржималари.



Кириш қисмидан

    Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, хорликдан ёрдамчига муҳтож бўлмаган Аллоҳга ҳамд айтаман ва У Зотни улуғлайман.
   У Зотнинг пайғамбарларининг энг шарафлиси ва яратган махлуқотларининг энг хайрлиси, пайғамбарликни жойига етказган, омонатни адо этган ва умматга насиҳат қилган Муҳаммадга салавот ва саломлар бўлсин.
    У кишининг тавҳид йўлида ва суннатни сақлаб қолиш йўлида жидду жаҳд қилган аҳли байтларига ва саҳобаларига ҳам са­ломлар бўлсин.
  Сўнгра маълум бўлсинким, бандаликнинг асо­сий таянчи ақийда ва иймоннинг тўғри бўлишидадир. Чунки ақийдасига путур етган, иймонига бузуқлик ориз бўлган кишининг ибо­дати қабул бўлмайди ва қилган амали тўғри бўлмайди. Кимнинг ақийдаси тўғри бўлса, ий­мони мустақийм бўлса, оз амали ҳам кўп бўлади. Яъни Аллоҳ таоло унга ақийдаси ва иймони баракотидан нажот беради. Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон ўз иймонини тўғрилашда ва ақийдасини ислоҳ қилишда имкониятларини аямаслиги керак. Тўғри ақийдали бўлиш унинг ғояси ва бирдан-бир сўрови бўлмоғи, бошқа нарсани қўйиб, унда бир дақиқа бўлса ҳам ортда қолмаслиги зарур.  
   Диёримизда кўпдан буён қўллаб келинаётган ва доимо фахрланиб юрадиган биргина китобимиз калом, балоғат ва ақл илмлари имоми, кўплаб машҳур таълифотлар соҳиби ал­лома Тафтазонийнинг «Шарҳи ақоидин-Насафия» номли китобидир. Тўғрисини айтганда, таъвилсиз, маҳоратни ишга солмай туриб бу китобдан Қуръон ва Суннатга асосланган холис илмий ақийдани топа олмаймиз. Бу китоб фалсафий ақийдаларимизни ўз ичига олгандир. Бизнинг юр­тимизда, шунингдек, араб юртларидан бошқа барча мусулмон юртларида ҳам одатда илми ка­лом уламолари ўзларининг мўътазилийлар ва файласуфлар билан олиб борган мунозаралари ва муноқашалари давомида ёзган фалсафий ақийдалари ёки турли қисса ва афсоналар асосида, унинг тўғри-нотўғрилиги текширилмасдан, айтувчисининг диёнати ва ақийдаси суриштирилмасдан, омма томонидан тўқиб олинган миллий ақийдалардир. Бундай нарсалар ақийда эмас, хурофотдан иборатдир.
   Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг тавфиқи ва ҳидояти ила Қуръон ва Суннат асосида Ислом умматининг салафи солиҳ авлоди иттифоқ қилган ва уларнинг ортларидан келган сиқа – ишончли кишилари қабул қилган соф ақийдаларини жамлашни орзу қилиб юрар эдим. Лекин бундай муҳим иш менингдек илму тақводан ҳеч вақоси йўқ одамга осон эмас эди. Бинобарин, «Шарҳи ақийдатут Таҳовия» китобини олиб, талхийс қилдим – қисқартирдим ва Ислом ақийдасини ўрганувчи шахс учун лозим бўлган баъзи маълумотларни қўшдим.
Аллоҳ таолодан менга тўғриликни илҳом қилишини, қалбимни очишини ва мазкур ишимни осон қилишини, барча ишларимдаги тугунларни ечи­шини, ушбуни Ўзи учун бўлган иш сифатида қабул қилишини сўрайман. Қудрат ҳам, қувват ҳам олий ва улуғ бўлган Аллоҳ билангинадир.


Муҳаммад Анвар Бадахшоний



Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси
Номи: «АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси» Муҳаммад Анвар Бадахшоний
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2015
Ҳажми: 448 бет
ISBN: 978-9943-4359-0-2
Ўлчами: 84×108/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3267-сонли тавсияси ила чоп этилган



Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган шаҳри:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 94) 560 1212
Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99893) 5035694
Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010
(Иш вақти 09:00 - 17:00)


Китоб ҳақида тўлиқ маълумот: http://hilolnashr.uz/index.php/kitoblar/product/527-aqidatut-tahoviya-sharxining-tahliysi


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тасаввуф ҳақида тасаввур, китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Тасаввуф ҳақида тасаввур, китобининг давоми...

7081 10:00 / 11.01.2017
Китобда олам ва одам, дин ва илм борасида Ислом ва Ғарбнинг қарашлари ҳақида баҳс қилинади. Хусусан, илм, тозалик, фалсафа, инсоннинг яралиши ва бошқа мавзуларда давоми...

966 10:34 / 30.03.2021
Зикр ахлидан сўранг.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 103 ва 104сонлари босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

14230 05:00 / 02.02.2015
.Мўминнинг қалқони муфассал рўза китоби,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг қалқони муфассал рўза китоби, деб номланган давоми...

1471 16:16 / 11.12.2019
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021