1447 йил 20 жумадис сони | 2025 йил 11 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Ислом тараққиёт банки билан кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

20:25 / 12.11.2024 932 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир билан учрашди.

Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банки билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. Жорий йилнинг март ойида Тошкентда ислом дунёсининг етакчи молия институтлари иштирокида банк раҳбарлигидаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.

ИТБ билан лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди, уларнинг 40 фоизи хусусий секторга тўғри келмоқда.

Банк иштирокида ташкил этилган Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшма жамғарма капитали изчил шакллантирилмоқда.

Таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, тадбиркорлик, экология соҳаларида янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, хусусий инвестицияларни сафарбар этиш, банк тузилмаларини лойиҳа ишларига фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимиз саноати ва тоғ-кон тармоғидаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ИТБнинг иштироки юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 56 ноябрь кунлари Боку шаҳридаги Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити доирасида Ўзбекистон делегацияси бир қатор учрашув ва мулоқотлар ўтказди. давоми...

907 17:58 / 06.11.2024
Юртимиз уламолари Макка шаҳрида зиёратчилар жойлашган меҳмонхоналарда ҳаж ибодатининг одоблари ва унинг аҳкомлари ҳақида ҳожиларимизга маърифий суҳбатлар давоми...

858 18:09 / 29 май
Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қориларимиз томонидан ўқилган Қуръони Каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз давоми...

1108 17:39 / 26 март
Америка компаниясининг рейтингига кўра, Уммонда Ислом банки коронавирус эпидемиясига қарамай ўсишда давом этмоқда. Pak Observer, Fitch Ratings нашрининг ёзишича, Уммонда давоми...

2195 18:00 / 27.03.2021
Аудиолар

212605 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131826 14:35 / 11.08.2021