1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

09:43 / 11.11.2024 840 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот ҳизматининг хабар беришича,  Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этиши маълум қилинган.

Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, бу йил бўлиб ўтадиган саммитда 2023 йилда қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш ва Исроилни Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил, Ливан ва Исроилга ҳужумларини тўхтатиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. 

Ўтган йили ҳам 11 ноябрда ҳудди шундай учрашув ўтказилганди.  Биринчи саммитнинг энг муҳим натижаларидан бири Туркия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания, Қатар, Фаластин, Индонезия ва Нигериядан иборат Ғазо сектори бўйича Алоқа гуруҳининг ташкил этилиши бўлди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2019 йил 24 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги энг катта Жамлича жоме масжидида VII халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда, деб хабар давоми...

1997 11:10 / 24.05.2019
Мусобақа 16 февралдан 21 мартгача АрРиёд шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради elMevatin ахборот манбаси. Маълумки, Саудия Арабистонидаги Қуръон мусобақаси анча олдин давоми...

2340 16:46 / 13.02.2019
Нигериядаги энг йирик ислом банки, мамлакатнинг хусусий секторини ривожлантириш ва қўллабқувватлаш учун Ислом тараққиёт банкидан 25 миллион доллар олганини давоми...

1797 15:32 / 09.09.2021
Жорий йилнинг 14 декабрь куни устозларимиз Муҳаммад Айюб домла Косоний ва Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Айман Ҳасаний Жанубий Кореянинг Чеонгжу Ислом давоми...

1550 17:10 / 17.12.2022
Аудиолар

210992 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130252 14:35 / 11.08.2021