1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Иқтисодий қамал даври қаҳрамони

14:36 / 10.11.2024 1888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурайш мушриклари Ислом дини ёйилишининг олдини олиш мақсадида мусулмонларга қарши зулмларини кундан-кунга ошириб боришди. Улар рисолатнинг 7-йилида (милодий 617 йил), айниқса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари бўлмиш Бану Ҳошим ва Бану Мутталибга нисбатан кенг қамровли иқтисодий қамал қарорини қабул қилиб, бу қарор ёзилган битикни Каъба деворига осиб қўйишди. Уларнинг мақсади Бану Ҳошим ва Бану Мутталибни бутунлай йўқ қилиш эди. Бу қамал қаршисида Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб бир жойга тўпландилар ва Макка шимолидаги Шиъби Абу Толиб (Абу Толиб маҳалласи) деган жойга кўчдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган мусулмонлар яшайдиган маҳалла мушриклар томонидан қамал қилинган эди. Бу маҳаллага ҳар қандай озиқ-овқат олиб келиш тақиқланганди. Уч йил давом этган ушбу қамалда мусулмонлар оч ва ташна қолдирилди. Болалар очликдан тинкаси қуриб, қичқирардилар.

Ўзининг саховати билан машҳур бўлган Хадича онамиз Исломдан олдинги даврларда ҳам турмуш ўртоғи бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларига биноан муҳтожларга кўп-кўп ёрдам берарди. Хадича онамиз қамал остида қолган бу маҳаллада ҳеч қачон Пайғамбаримизни ёлғиз қолдирмади, бошқа мусулмонлар каби азоб чекди, мўмин-мусулмонлар билан биргаликда мардонавор курашиб, ўша қийин кунлардан ўтди, қамал қилинганларнинг эҳтиёжларини қондириш учун бор бойликларини сарфлади. Хадича онамиз билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вақти-вақти билан ўзларини катта хавф остига қўйиб, қамалда қолганларга яширинча егулик ва ичимлик олиб боришарди.

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Милоддан аввал, Яман мамлакатидаги Сабаъ шаҳри ҳукмдори Билқис замонида бу юрт одамлари қуёшга сиғинишарди. Сулаймон алайҳиссаломнинг аскари ҳудҳуд қуши буни давоми...

3778 09:00 / 20.03.2021
Хайбар урушиХайбар Мадинаи Мунавварадан етмиш милча узоқликдаги жой бўлиб, у жойни яҳудийлар босиб олишган эди. Ислом зоҳир бўлганидан кейин мусулмонларга давоми...

3021 09:30 / 23.10.2019
IIМуҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил тўлган йили, Ислом учун ўта нозик бир пайтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга давоми...

3194 16:00 / 26.01.2019
Бану Ҳилол уруғида чўри бўлган Барира исмли аёл бор эди. Хожаси уни Муғис деган занжи қулга никоҳлаб қўйган эди. Чўрида танлов ҳуқуқи бўлмаганлиги учун Барира ўзи давоми...

3035 14:00 / 14.11.2023