1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мулойимлик

14:28 / 08.11.2024 1595 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулойимлик – ғазабга мағлуб бўлмаслик, дағал сўз айтиш ва қўпол муомала қилишдан сақланишдир. Банда бировнинг фикрига қарши эканини қўполлик ва қўрслик қилмасдан ҳам билдириши ёки хайрихоҳлик, тавозе ва меҳрибонлик кўрсатган ҳолда эътироз қилиши ҳам мумкин.

Агар бирор ёш боланинг тарбияси учун унга ғазаб қилиш зарур бўлса ҳам фақат керакли миқдорда ва меъёрда бўлсин.

Шунингдек, ҳар мавзуда одамлар билан тортишиш, баҳс қилиш ва жанжаллашишдан сақлансин ва улар билан имкон қадар яхши гумонда бўлиб муомала қилсин. Ким биландир олди-сотди ва бошқа муомала қилишга тўғри келса, нарх-наво ва келишувларда айтганида қайсарлик билан туриб олмасин. Агар иш маъқул келса, қабул қилсин, бўлмаса, тарк этсин. Лекин бошқаларни ўзининг гапини тан олишга мажбур қилмасин.

رَحِمَ اللَّهُ رَجُلاً سَمْحًا إِذَا بَاعَ وَإِذَا اشْتَرَى وَإِذَا اقْتَضَى

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва қарзини талаб қилганда олийжаноблик кўрсатган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا أَوْ وَضَعَ لَهُ أَظَلَّهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَحْتَ ظِلَّ عَرْشِهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзини кечса, соя бўлмаган Қиёмат кунида Аллоҳ уни Ўз арши соясида соялантиради», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида чоп этилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбек тилида қалам аҳли ва нотиқлар томонидан мурожаат қилинмай қўйганлиги туфайли деярли унутилаёзган кўп сўзларимиз бор. Масалан, какра деган сўзни бугунги давоми...

3006 09:38 / 09.10.2023
Саҳобалар буюк бир дарс арафасида туришганини билишмас эди. Набий алайҳиссалом улар билан бирга ўтирган эдилар. Ҳаммаси оддий эди. Дунё ишларида бирорбир янгилик давоми...

4953 14:31 / 09.04.2022
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади.Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим,.Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади.Ким агар ризқ куч давоми...

2912 13:00 / 04.03.2022
Бир одам Ҳарами шариф эшигида туриб .эй, тўғриларни қўлловчи, ҳаромдан сақланувчиларни асровчи Парвардигорим..., дея тинмай бирхил дуо ўқирди. Унга .сен бошқа дуо давоми...

5201 11:12 / 23.01.2025