1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Отасидан ўрганган бойлик сабоғи

12:08 / 07.11.2024 3499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаворижлардан бири Ҳасан розияллоҳу анҳунинг отаси Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга суиқасд қилиб, уни заҳарли қилич билан яралаган эди. Ҳасан розияллоҳу анҳу отасининг «Нега йиғлаяпсан?» деган саволига: «Сиз дунёнинг охирги ва охиратнинг биринчи кунидасиз», деб жавоб берди. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уни йиғидан тўхташга буюрди. Кейин бир қанча маслаҳатлар беришини, уларни ёдда сақлаши кераклигини, шундай қилса, ҳар доим фойда олишини айтди. Ҳасан розияллоҳу анҳу:

«Улар нима, ота?» дегач, қуйидагиларни баён қилди:

«Энг катта бойлик ақлдир. Энг катта қашшоқлик аҳмоқликдир. Энг катта жоҳиллик такаббурликдир. Энг катта устунлик гўзал ахлоқдир. Мен сенга маслаҳат бераман: аҳмоқлар билан дўстлашма, чунки аҳмоқ сенга ёрдам бермоқчи бўлади, лекин сенга зарар етказади. Ёлғончилар билан ҳам дўстлашма, чунки улар узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. Зиқнага ҳам яқинлашма, чунки зиқна сенга керак бўлган нарсани энг муҳтож бўлиб турган пайтингда бермайди. Ёмон одамлар билан дўстлашмасликни маслаҳат бераман, чунки ёмон одам сени арзонга сотади».

Ушбу суҳбатдан кейин Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳижрий 60 йил (милодий 661 йил)да шаҳид бўлди. Ҳазрати Алий розияллоху анҳу халифалик даврида Байтулмолдан жуда оз маош оларди. У киши мусулмонларга: «Сизларнинг мулкингиздаги ҳаққим кунига икки товоқ таомдир», дер эдилар. У ўз мол-мулкидан жуда кўп даромад олган бўлса-да, бутун бойлигини камбағал ва ночорлар учун сарфлар, оиласи эса дағал кийим ва арпа нон билан кифояланар эди. Ҳазрати Алий ўз бойлигидан шахсий манфаати учун деярли фойдаланмасди, бошқаларга саховатли саҳобий эди. Бу масалада ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо ҳам ота изидан боришган.

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар сендан тарихдаги энг қисқа ва лўнда мақтов қайси деб сўрашса ҳеч тараддудсиз қўрқмасдан Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги давоми...

2445 18:52 / 02.05.2024
Биринчи маротаба фарзандингизга намоз ўқишни буюраётганингизда унга байрам қилиб беринг.Фарзандинг етти ёшга тўлганидан сўнг, унинг янги ҳаёти бошланади. У давоми...

2636 09:00 / 11.09.2021
Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқойдин душмандир.Маълумки, .Ислом, сўзи .Аллоҳга бўйсуниш, давоми...

5321 15:43 / 12.10.2017
Шариат Ислом динининг амалий қисмини тартибга соладиган, бошқача қилиб айтганда, қонуншунослик қисми эканини ҳамма яхши билади. Баъзилар уни фиқҳ ёки Ислом давоми...

5122 23:13 / 21.04.2017
Аудиолар

211043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130303 14:35 / 11.08.2021