Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ўтган набийлар тавбага чақиришган | Тазкия дарслари (305-дарс)

19:00 / 02.11.2024 1930 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб шундай дейди:

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ

«Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос.

Эй қавмим, бунинг учун сизлардан ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақат мени йўқдан бор қилган Зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми?

Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборади ва қувватингизга қувват зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг» (Ҳуд сураси, 50-52-оятлар).

Аллоҳ таоло қайси қавмга набий юборса, албатта, бу набийларнинг илк даъватлари қавмларини тавбага чорлаш бўлган. Ҳозиргина кўриб ўтганимиз ояти карималар ва қуйида келтириладиган ояти карима ҳам шу маънода нозил бўлган:

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ

«Ва Самудга ўз биродарлари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизни ердан пайдо қилди ва уни обод қилишингизни талаб қилди. Бас, Ундан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта яқиндир, ўта ижобат қилувчидир», деди» (Ҳуд сураси, 61-оят).

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дуо ўз соҳибини ризо мақомидан чиқармайди. Шунингдек, куфр, маъсият ва фисқу фужурни, уларнинг аҳлини ва сабабларини ёмон кўриш ҳам кишининг ризо мақомига хилоф давоми...

2219 19:00 / 10.08.2024
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марshyҳамат қилади .Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом давоми...

3020 19:00 / 04.11.2023
Аллоҳ айтади Биз омонатни осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик улар буни кўгаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз давоми...

9857 11:17 / 30.10.2018
126. Илгари мен ва соғлик молдунёни қидирган эдик. Бугун эса, мен ва молдунё соғликни қидиряпмиз.127. Ҳар сафар бемор кишини кўрсанг, Аллоҳдан унга шифо тилаб дуо қил давоми...

5048 15:10 / 09.04.2017