1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Инсон доимо динга эҳтиёж сезади

11:46 / 19.10.2024 1671 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фиқҳни ўрганиш – бу Аҳли сунна манҳажини ёки динимизни ўрганишдир, дейилса, кишининг хаёлига «Ўзи дин нима учун керак?», «Нима учун унга бунчалик эътибор қаратамиз?», «Уни нега ўрганишимиз керак?» деган саволлар келиши мумкин.

Одамларнинг динсиз кечаётган ҳаёти мушкулотларга тўла эканини кўряпмиз. Бундай жамиятда инсоннинг қадри зое бўлади. Бундай одам ўзининг дунёга нима учун келганини, бу дунёда яшашдан мақсади нима эканини билмай яшайди. Шунинг учун у хоҳиш-истакларига, нафсига мағлуб бўлади, қотилликларнинг қурбонига айланади, чунки бундай одамнинг яшашдан мақсади йўқ, бу ҳақда тасаввури ҳам йўқ. Шунинг учун диндан узоқда бўлган кўпчилик инсонлар машаққатларга тўла бу ҳаётига тезроқ нуқта қўйишни истайди ва ўз жонига қасд қилади. Улар ўз жонига қасд қилишни, ўлимни бу дунёнинг ташвишларидан қутулиш чораси деб ўйлашади. Баъзилар эса бу ташвишларни унутиш учун мастликда ҳаёт кечиради. Диндан узоқ бўлган жамиятларнинг кўпчилиги ҳафталаб бу сархушликдан ўзига кела олмайди. Бунинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши барчамизга маълум. Қотилликлар, қон тўкишлар инсоннинг қадр-қимматини поймол қилади. Бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳам буни исботлайди: динга эътиқод қиладиган киши эътиқодсиз кимсадан кўра афзал ва яхшироқдир. Динга эътиқоди бўлган жамият, гарчи қашшоқ бўлса-да, динга эътиқод қилмайдиган жамиятдан кўра афзал ҳаёт кечиради. Эътиқоди йўқ жамиятда муаммолар жуда кўп бўлади. Масалан, уларнинг оилавий ҳаётини олиб кўрайлик. Эр-хотиннинг турмуш тарзи дин билан тартибга солинмас экан, ҳеч қачон тинч, осуда бўлмайди. Иқтисодий ҳолат ҳам худди шундай: барча мол-мулк маълум бир кишиларнинг қўлида, қолганларда деярли ҳеч нарса йўқ. Бундай жамиятларда аёл кишига фақат шаҳват кўзи билан қаралади.

Демак, диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади. Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!

Диндан узоқлашган, уни тарк қилган киши тез орада чексиз машаққат ва муаммоларга дуч келади. Бу жуда катта мавзу. Биз эса унинг муҳим жиҳатларигагина тўхталиб ўтамиз.

Хулоса шуки, ўзини диндан ажралган деб эълон қилган Ғарб жамиятида ҳам қамоқхоналарга мусулмон, насроний ва ҳатто будда дини даъватчилари таклиф қилиниб, маҳбуслар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилади, ҳатто бунинг учун уларга ҳақ ҳам тўланади, чунки Ғарб олами динга эътиқод қиладиган кишининг қадриятлар мезонига эга бўлишини, ишида қатъиятли бўлишини тадқиқ қилишган. Демак, инсониятнинг динга эҳтиёжи бор.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ одамлар муҳаббатини овлашга ишқибоз, улар билан дўстликни бардавом этишга ҳарис эди. Ривоятлардан маълумки, гоҳида унга нотаниш бўлган давоми...

1024 09:45 / 04 сентябрь
Аҳли сунна наздида бу фиқҳ тўрт мазҳабдан ташкил топган. Тарихда эътиборли, сўзига қараладиган, гапи гап бўлган биронта олим бўлса, шу тўрт мазҳабдан бирига давоми...

1011 13:05 / 08 ноябрь
Таҳаллул тарафдорлари ақл манфаатли деб кўрсатган нарсани муқаддам қўяди. Улар ақл ҳақ ва тўғри деб кўрсатган нарсани шариатда ворид бўлган нарсалардан олдинроқ, давоми...

1118 10:14 / 14 апрель
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ўз замонларида ўзлари ишлаб чиққан танзир қоидаларига кўра .Музораъа савдоси жоиз эмас,, деб фатво берганлар. Музораъаndashшерикчилик давоми...

1084 11:39 / 16 февраль
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021