1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунё уламолари Хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар

22:10 / 16.10.2024 1176 pdf Ўқиш режими + -

Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар. 

Мартабали меҳмонлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасида жойлашган Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Муҳаммад Амин Иноқ мадрасалари, Саййид Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи ҳамда Жума масжиди сингари табаррук масканлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумот олишди. 

Дунё уламолари Ўзбекистон замини қадим маданият, буюк цивилизация ва улуғ мутафаккирлар юрти эканига бевосита гувоҳ бўлдилар. 

Мажмуада Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб,  азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, фазилатли уламолар юртимиз ва бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши, динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда сиёсатчилар, тадиқиқотчилар ва ташкилотнинг ходимлари иштирок этди, деб хабар беради IQNA. Динлар давоми...

2640 11:14 / 26.12.2018
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади, Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар қўйилади. Зиёратчилар давоми...

1693 15:20 / 16.05.2024
Юртимизнинг таниқли уламолари Қашқадарё вилоятидаги сафарлари давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ҳадиси шарифда айтилганидек, кишиларнинг қалбига давоми...

119468 21:00 / 05.08.2021
Бугун, 19 октябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ асСисий ташаббуси билан ўтказилаётган Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолариrdquo номли давоми...

1645 15:44 / 19.10.2023