Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тавбанинг мукофоти ҳақидаги оятлар | Тазкия дарслари (303-дарс)

19:00 / 18.10.2024 2408 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйидаги ояти каримада Аллоҳ таоло тавба қилувчиларни «покланувчилар» деб сифатлайди:

ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ

«Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).

Аллоҳ таоло холис тавбанинг мукофоти жаннат экани ҳақида марҳамат қилиб, қуйидаги ояти каримани нозил қилган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. У Кунда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни мағфират қил, албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан», дерлар» (Таҳрим сураси, 8-оят).

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
161. Олтин олов билан синалади. Аёл олтин билан синалади. Эркак аёл билан синалади.162. Агар чиройли аёл бамисоли қимматбаҳо тош бўлса, фозила гўзал хулқли, илмли аёл давоми...

5226 19:58 / 27.04.2017
Шунингдек, кечаси таҳажжудга уйғонганда ҳам аввалги каломи зикр бўлиши учун ҳаракат қилади. . ,. .Ибн Аббос давоми...

3559 15:10 / 30.12.2018
Тоат маъносидаги оятлар. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган давоми...

3429 19:00 / 19.11.2023
176. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу дедилар Агар қалбларимиз пок бўлганда, Роббимизнинг Каломига тўймаган бўлардикrdquo.177. Ишингни Аллоҳга топшир ва табассум қил давоми...

6186 17:50 / 06.05.2017