1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср ва Ўзбекистон муфтийлари фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади

12:02 / 16.10.2024 1015 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан, фатво йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганига урғу қаратиб, бунда икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлаётганини таъкидладилар.

Мулоқотда таълим, илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диний-маърифий соҳалардаги ҳамкорликлар тобора ривожланиб бораётганини қайд этдилар.

Хусусан, Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб ҳазратлари, Миср вақф ишлари вазирлиги ва Дорул Ифто билан доимий алоқалар ўрнатилганини қайд этди. Ўз навбатида, Ўзбекистон заминида ўтказилаётган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» номли анжуманнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Доктор Назир Муҳаммад Айёд жаноблари ўзаро алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этиб, Ўзбекистон Миср учун муҳим аҳамиятга эга мамлакат эканини таъкидлади. Шунингдек, бу юртда Ислом дини ривожи учун ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққани, жумладан, аҳли сунна вал-жамоа таълимоти асосчиларидан бири Имом Мотуридий, буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий кабиларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб бутун Ислом олами XIV асрдан буён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларидан баҳраманд бўлиб келаётганини алоҳида қайд этди. Назир Муҳаммад Айёд Ўзбекистондаги ўзгаришларни доимо кузатиб бораётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти катта аҳамиятга молик эканини таъкидлади.

Келгусида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва диний соҳа ходимлари ўртасида малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 14 январь куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръони Карим мусобақаси 1442, тиловат йўналиши бўйича саралаш босқичи давом давоми...

1680 20:05 / 14.01.2021
Макка шаҳрида 600 йиллик тарихга эга Қуръони каримнинг энг катта намунасини ўрнатишга жой изланмоқда. Бу ҳақда iqna.хабар беради.Маълум бўлишича, ушбу Қуръони карим давоми...

2348 11:20 / 08.07.2019
Илмфан ва маънавиятимиз тарихида чуқур из қолдирган буюк алломалар ndash Имом Бухорий ва Имом Термизий меросини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бир қатор давоми...

696 10:40 / 21 апрель
Масжиди Набавийда муқаддас қадамжога ташриф буюрган аёл меҳмонларга ёрдам бериш учун 99 нафар хавфсизлик ходими жалб қилинди.Мадина хавфсизлик хизмати раҳбари давоми...

2192 13:00 / 26.04.2021
Аудиолар

211340 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130606 14:35 / 11.08.2021