Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Савдода кўп қасам ичишдан сақланиш | Сийрат дарслари (300-дарс)

19:00 / 27.09.2024 1972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

503. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ростгўй, омонатдор тожир набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

504. Қайс ибн Ғазара розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Мадинада васақлар билан олди-сотди қилардик ва ўзимизни ўзимиз ҳам, одамлар томонидан ҳам «даллол» деб номланар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимиздан ўтдилар ва бизларни ундан яхшироқ исм билан номладилар: «Эй тожирлар жамоаси! Албатта, савдода беҳуда нарса ва қасам ҳозир бўлади, бас, уни садақа билан аралаштиринглар», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Жоруд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Васақ –  ўлчови бирлиги.

* * *

505. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Савдода кўп қасам ичишдан сақланинглар, чунки, у (молни) ўтказади, сўнг (баракани) ўчиради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

506. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича ихтиёрлидир. Агар улар рост гапириб, (молнинг айбини) очиқ айтишса, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширишса ва ёлғон гапиришса, савдоларининг баракаси ўчирилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

507. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳақини талаб қилганда карамли бўлган одамга Аллоҳ раҳм қилсин»,  дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
306. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Айтингларчи, агар бирингизнинг давоми...

5448 19:05 / 20.12.2019
. ,.443. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, дўзах давоми...

4040 13:00 / 04.12.2020
768. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, давоми...

862 19:00 / 24.10.2025
304. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байда ёки Зотул Жайшда давоми...

6021 13:45 / 13.12.2019