1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Гуноҳ ҳар қандай ҳолатда ҳам гуноҳ!

10:24 / 25.09.2024 2839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ният» шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ

«Амаллар ниятларга боғлиқдир», деганлар.

Имом Бухорий ривояти.

Баъзи одамлар бунинг маъносини, яхши ният ила хато иш ҳам тўғри бўлади ва гуноҳ иш савобга айланади, деб тушунадилар. Бу фикр мутлақо нотўғридир. Гуноҳ ҳар ҳолатда гуноҳ! Қанчалик яхши ният ила қилинмасин, савобга айлана олмайди. Масалан, кимдир яхши ният ила бойлик топсам, садақа қиламан деб, бировнинг уйига ўғирликка тушса, бу нияти сабабли ўғирликнинг гуноҳи кечирилиб қолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари маъноси эса қуйидагичадир:

1. Бирорта яхши ишга тўғри ният қилинмагунича, савоб берилмайди. Масалан, намознинг савоби, холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўқилгандагина топилади. Агар хўжакўрсинлик учун ўқилса, савоб ёзилмайди, ҳатто гуноҳ бўлади.

2. Қанча мубоҳ, жоиз ишлар борки, уларга савоб ҳам йўқ, азоб ҳам. Лекин ўша иш бирор яхши ният ила қилинса, ибодатга айланади ва унга савоб ёзилади. Масалан, таом ейиш мубоҳ ишлардан. Лекин кимдир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлса, у қувватни Аллоҳ таолонинг тоатига сарф қиламан, деган ниятда еса, шу овқатланишига ажр-савоб берилади. Ёки Аллоҳ таоло нафсимнинг ҳам ҳаққини зиммамга юклаган, шуни адо этиш учун таом ейман, деган ниятда еса, ёки таом ейишдан лаззат ва роҳат ҳосил бўлса, қалбдан Аллоҳ таолога шукр адо қилсам, деган ниятда еса, бу ҳам ажрга сабаб бўлади. Хуллас, дунёдаги барча мубоҳ ишлар яхши ният ила ибодат даражасига кўтарилади ва савобга сабаб бўлади.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида нашрга тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Исро, сурасида.Аллоҳга дуо қилинглар ёки Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир,, деган давоми...

16999 23:16 / 01.05.2017
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир.Биз .ёрдам сўранг, деб таржима қилган ибора араб тилида давоми...

4732 02:16 / 28.04.2018
Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир.Чиндан ҳам, Аллоҳ таоло баракотли ва улуғ Зотдир.Ана шу давоми...

4573 18:34 / 26.02.2018
Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса, заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган давоми...

4200 20:51 / 19.12.2017
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021