1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Аёл кишини беш бўлак кафан билан кафанлаш

14:31 / 22.09.2024 1467 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ لَيْلَى بِنْتِ قَانِفٍ الثَّقَفِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ فِيمَنْ غَسَّلَ أُمَّ كُلْثُومٍ بِنْتَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ وَفَاتِهَا، فَكَانَ أَوَّلُ مَا أَعْطَانَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْحِقَا، ثُمَّ الدِّرْعَ، ثُمَّ الْخِمَارَ، ثُمَّ الْمِلْحَفَةَ، ثُمَّ أُدْرِجَتْ بَعْدُ فِي الثَّوْبِ الْآخَرِ، قَالَتْ: وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَالِسٌ عِنْدَ الْبَابِ مَعَهُ كَفَنُهَا يُنَاوِلُنَاهَا ثَوْبًا ثَوْبًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Лайло бинти Қониф ас-Сақафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Кулсум вафот этганида уни ювганлардан бири эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга аввал «ҳиқо»ни (лунгини), кейин «диръ»ни (кўйлакни), кейин «химор»ни (рўмолни), кейин «милҳафа»ни (паранжини) бердилар. Сўнг у яна бошқа (бутун баданини ўрайдиган) кийимга киритилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикнинг олдида ўтириб олиб, унинг кафанини қўллари билан бизга битта-биттадан бериб турдилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан аёл кишининг беш бўлак кафан билан кафанланиши келиб чиқади. Уларнинг тартиби ҳам ушбу ҳадисда айтилгандек бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.

Умму Кулсум розияллоҳу анҳо ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг аёллари эдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг давоми...

2562 16:00 / 21.11.2021
Қобийса ибн Ҳалиб розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга имомлик қилар, бурилганларида эса ҳар икки давоми...

3179 17:00 / 02.01.2022
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши зикр қилиниб .Тонг отганда ухлаб давоми...

2299 11:00 / 03.03.2023
Кўплаб инсонлар амал қилмай, унутиб қўйган суннатлардан бири ndash таом ва ичимликни совутиб истеъмол қилишдир. Овқатни совутиб ейишда кўплаб тиббий фойдалар давоми...

3270 09:35 / 29.01.2024