1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Маййит учун муҳим нарсалар

11:58 / 03.09.2024 2189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир мусулмон вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо этса, кифоя қилади. Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади.

Мазкур тўрт нарса – маййитни ювиш, кафанлаш, намозини ўқиш ва дафн қилишдир.

Абдуллоҳ ибн Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи «Муснад» китобида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Одам алайҳиссаломнинг жонини фаришталар қабз қилганларидан сўнг у кишини ювдилар, кафанладилар, хушбўй нарса суртдилар, қабр қазидилар, лаҳад қилдилар, жаноза намози ўқидилар, сўнгра қабрга қўйдилар-да, устиларидан ғишт териб, қабрдан чиқиб, тупроқ тортдилар ва «Эй Бани Одам, ушбу – суннатимиздир», дедилар».

Маййит ювилаётганида кийимлари ечилади. Киндиги билан икки тиззаси ораси тўсилади. Орқасига мойил қилиб, ўтирғизилади. Қорнини бир неча марта силаб, ичидан ортиқча нарсалар чиқарилади. Кейин авратини тўсган ҳолда чалқанча ётқизилиб, ювиш бошланади. Аввал таҳорат, кейин ғусл қилдирилади.

Маййитни ювиб-тараб, озода, хушбўй қилиб кафанлаш, унга жаноза намози ўқиш Парвардигорига чиройли ҳолда рўбарў келиш учундир.

عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي غَسْلِ ابْنَتِهِ ابْدَأْنَ بِمَيَامِنِهَا وَمَوَاضِعِ الْوُضُوءِ مِنْهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларини ювишда (ювувчи аёлларга) ўнг тарафларидан бошланглар, унинг таҳорат жойларидан бошланглар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу гапни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг жанозаларида айтганлар. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абу Осс ибн Робеъ розияллоҳу анҳунинг завжалари эдилар.

Маййитни юваётган киши қўлига латта қўлқоп кийиб олиб, олдин мустаҳаб қилдиради. Кейин бошқа қўлқоп кийиб олиб, ният билан таҳорат қилдиради. Сўнгра эса бошидан сув қуйиб, ғусл қилдиради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . r .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва давоми...

4542 18:00 / 27.06.2021
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра Жумъага бориб, имомга давоми...

2692 18:30 / 13.03.2022
t . . . .Бир киши Али ибн Абу Толиб учун зиёфат қилиб, унга таом пиширди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3252 14:25 / 17 февраль
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, давоми...

2621 16:30 / 20.06.2021
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021