1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Тўртдан бирга ҳақдорлар

11:42 / 03.09.2024 1471 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Меросхўрлардан иккитаси тўртдан бирни олади:

1. Эр. Агар эрнинг хотинида хоҳ унинг ўзидан, хоҳ бошқа эридан боласи бўлса ёки боласининг боласи бўлса (қанча пастласа ҳам), эр тўртдан бирни олади. Бунга далил ушбу ояти каримадир:

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ

«Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги» (Нисо сураси, 12-оят).

2. Хотин. Хотиннинг эрининг боласи бўлмаса ёки боласининг боласи бўлмаса (қанча пастласа ҳам), шу хотин тўртдан бирни олади. Боласи шу хотиндан бўлса ҳам бошқасидан бўлса ҳам фарқи йўқ. Бунга далил ушбу ояти каримадир:

ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ

«Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» (Нисо сураси, 12-оят).

Мулоҳаза. Якка хотиннинг ёки бир неча хотинларнинг улуши битта бўлиб, ўзгармайди, чунки «Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» ояти каримасида «уларга» деб, кўплик сийғасида айтилмоқда. Бошқа томондан қараганда, агар хотинларнинг ҳар бирига тўртдан бир улушни алоҳида-алоҳида берилса, марҳумнинг тўртта хотини бўлса, у қолдирган мероснинг барчаси хотинларидан ортмайди. Шунинг учун хотин битта бўладими, тўртта бўладими, тўртдан бир улушни ўзаро тақсимлаб олишади. Хотинларнинг улуши биттадан ошиқ бўлса ҳам белгиланган улушдан ошмайди.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу масала Бану Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқе бўлган. Шунинг учун у .акдария масаласи, деб аталади. Яна баъзилар .Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг давоми...

1382 18:45 / 27.04.2025
Завуларҳомларнинг мероси Хунасанинг мероси Ҳомиланинг мероси Йўқолган, чўккан ва том остида қолганларнинг мероси Завуларҳомнинг таърифи. .Арҳом, сўзи луғатда давоми...

1138 14:07 / 29.10.2025
Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир 1. Эр 2. Қиз 3. Ўғилнинг қизи 4. Отаона бир туғишган опасингиллар 5. Ота бир давоми...

2156 15:00 / 26.08.2024
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

3429 14:21 / 07.05.2024