Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 жумадул аввал | 2025 йил 16 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Маккада қурол-яроғ кўтариш ҳалол эмас | Сийрат дарслари (295-дарс)

19:00 / 16.08.2024 2163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

478. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизга Маккада қурол-яроғ кўтариш ҳалол эмас», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

479. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага яқинлашганларида: «Аллоҳим, мен унинг икки тоғи орасини худди Иброҳим Маккани ҳарам қилганидек ҳарам қиламан. Аллоҳим, улар учун муддлари ва соъларини баракотли қилгин!» дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

480. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръон ва мана бу саҳифадагидан бошқа нарсани ёзиб олмадик.  Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мадина Айр билан фалон жойгача ҳарамдир.  Ким у ерда бидъат пайдо қилса ёки бидъат пайдо қилганга паноҳ берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг, инсонларнинг – барча-барчаларининг лаънати бўлсин! Ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмайди. Мусулмонларнинг аҳди бирдир. Уни уларнинг энг пасти ҳам бериши мумкин. Ким мусулмоннинг аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг, инсонларнинг – барча-барчаларининг лаънати бўлсин! Ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмайди.»

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

481. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳим! Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва уни ҳарамга айлантирди. Албатта, мен Мадинани ҳарам қилиб, уни ҳарамга айлантирдим. Унинг икки тоғи орасида қон тўкилмайди. Унда жанг учун қурол-яроғ кўтарилмайди. Унда дарахт емдан бошқа нарса учун кесилмайди. Аллоҳим, бизга Мадинамизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга соъимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга муддимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга соъимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга муддимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга Мадинамизни баракали қилгин! Аллоҳим, бир барака билан икки барака қилгин!»

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқларига назар солиб, унинг учта ҳолати борлигини кўрдик.Биринчиси ndash пайғамбарликнинг бошланишидаги ҳолат. У зот давоми...

6334 17:05 / 14.10.2017
360. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра жумага бориб тингласа, жим ўтирса, давоми...

3817 19:00 / 26.01.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совитиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг давоми...

3486 13:30 / 17.05.2020
367. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди кечасининг ярмини давоми...

4542 13:00 / 29.05.2020