1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Амри маъруф ва наҳий мункар – жамоатчилик назоратидир

13:25 / 14.08.2024 1868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимизда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш фарз амаллардан саналади. Ёмон ишни кўрганда қудрати етган киши уни қўли билан тўхтатиши, бунга кучи етмаса, уни тили билан қайтариши керак. Бу ҳар бир мусулмонга фарз амал бўлиши билан бирга, жамият учун жиноятнинг олдини олишда ниҳоятда самарали чора, ўз-ўзини асраш тизимидир.

Қадимдан халқимиз мусулмон ўлароқ ушбу ҳукмга амал қилиб келган. Ҳатто кишига етти маҳалла оталик қилади, деб билишган. Шунинг учун бирор ножўя ҳаракатни кўрганда одамлар миршабни кутиб ўтирмаган, ҳар ким имкони борича хатарни бартараф этишга, кишиларнинг молу жонини асрашга уринган. Бугун эса бу қадрият унутилиб, аксинча, бу ишга нисбатан баъзан жавобгарлик, ортиқча бош оғриқлар, ўринсиз суриштирувлар пайдо бўлгач, одамлар яхшиликка буюришни тарк этибгина қолмай, ёмонликдан қайтаришга ҳам ҳаракат қилмайдиган бўлиб қолди.

Куни кеча метан шаҳобчасида чиққан жанжалда бир кишини бир неча одам тепкилаши бир мусибат бўлса, ўша ҳолатни кўриб туриб пинагини бузмай гаплашиб турганларни кўриш кишини янада ўйлантиради. Охирги пайтларда бу каби ҳодисаларни акс эттирган видеолар кўпайиб бормоқда. Видеога олинмагани қанча.

Биз бу ерда навбат кутиш тартибини бузиш ахлоқсизлиги ва бошқа иллатлар ҳақида гапирмоқчи эмасмиз, фақатгина содир этилаётган жиноятга томошобин бўлиб туриш мавзусига тўхталмоқчимиз.

Хўш, нега халқимиз бунчалар лоқайд ҳолга тушиб қолди?

Нима бўлганда ҳам, ҳар ким ўзича жазолаши (сомасуд), бир кишини бир гуруҳ бўлиб тепкилаш ҳеч қачон оқлаб бўлмайдиган иш. Нега буни бошқалар жимгина кузатиб туришибди?

Нега бир одамни ўлгудек қилиб тепкиланаётганини, ҳатто ўлдирилаётганини кўрган одамларда бу зулмга қарши оддий қаршилик ҳам уйғонмайдиган бўлиб қолди?

Ёки ички ишлар ходимлари келиб шуғулланмагунича жиноятни тўхтатиш мумкин эмасми?

Бу аҳволда, Аллоҳ асрасин, эртага бирор душман юртга ҳужум қилса, биз бирлаша оламизми? Ёки ўшанда ҳам ҳамма ишни давлат идораларига топшириб, ўзимиз бир четга чиқиб турамизми?

Мазкур ҳодиса жамиятдаги бир қатор иллатлардан дарак, бошқача қилиб айтганда, жамият танасидаги дардлардан сигналдир. Бунинг сабабларини ўрганиш, давоси учун керакли чораларни кўриш даркор.

Дардга қарши фақат дори билан курашишга ўрганган жисм носоғлом ҳисобланади. Аслида ички иммунитет ўзи биринчи бўлиб кураша олиши керак. Жамиятдаги иллатларга нисбатан тегишли идоралардан ташқари жамоатчилик қаршилиги ҳам бўлиши лозим. Бўлмаса халқ ўзини асрай олмайди.

Жамоатчилик назоратини тиклаш, кишиларни зулмга, ноҳақликка қарши туриши учун эркин муҳит яратиш жамият соғломлиги ва келажаги учун жуда ҳам муҳим. Акс ҳолда, жамият юзаки қараганда сокин, аммо оқибатда ҳалокатга маҳкум бўлади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Масала Балоғатга етмаган болалар нисобга етадиган молни мерос сифатида олсалар, ўз номларидан қурбонлик қилишлари вожиб бўлмайди 41. Масала Қурбонлик қилишда давоми...

24644 09:00 / 04.06.2024
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Сияру аъломин нубало, китобида келтиради.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мажлисларига давоми...

2135 17:03 / 25.11.2023
Атиргулда, буғдой бошоғида, эман дарахтида ақл бор. Гарчи унинг ақли, яъни эман дарахтининг ақли шохлари каби қалин ақл бўлса ҳам бор. Кунгабоқарнинг ҳаракати, қуёш давоми...

2804 21:34 / 19.08.2024
Бомдод намозини ўқигандан кейин Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилинг .Аллоҳим Мана яна бир куннинг тонги отди, мен ҳам дунёдан ўтяпман. Аллоҳим Фазлу караминг ила давоми...

1956 09:14 / 18.11.2024
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021