1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим муассасасига кириш имтиҳони “Ҳидоя” мадрасасида давом этмоқда

20:06 / 13.08.2024 1351 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 13 август куни Наманган шаҳрида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди. Мазкур мадраса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024–2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бешинчи ҳудуд саналади. 

Эрта тонгдан абитуриентлар тест синовларини топшириш учун мазкур даргоҳга етиб келди. Улар билан бирга келган ота-она ва яқинлари учун алоҳида салқин жой ва зарур шароитлар тайёрланган. 

Эътиборлиси, ушбу ҳудудда юртимиздаги 12 та диний таълим муассасасига кириш истагидаги ва ўзи яшайдиган жойга яқин бўлган мазкур мадрасада имтиҳонларни  топширишни танлаган 2 261 нафар водийлик ёшлар тест синовларида қатнашмоқда. Жорий йилдаги ўқишга кириш имтиҳонларида яратилган қулайлик кўплаб ҳамюртларимизни мамнун этди. Яъни эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ёки Тошкентдаги диний таълим муассасасига ҳужжат топширган Андижон, Наманган ва Фарғонадаги абитуриентлар ортиқча оворагарчиликсиз ўз ҳудудида имтиҳонларни топшириш имконига эга бўлди. 

Мазкур тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Элёр Алимқулов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов, “Ҳидоя” ва “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари мудирлари Қобилжон Мирзабаев ҳамда Рустамжон Махмудов, шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.  

Учрашувда мутасадди вакиллар юртимизда диний таълим соҳасида бўлаётган улкан ўзгаришлар, хусусан, куни кеча Термиз ислом институти очилгани, Тошкент ислом институтида эса магистратура йўналишига илк бор магистратура йўналишига қабул бошлангани ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиб-қоидаларини тушунтиришди.  

Имтиҳон жараёни адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари жалб этилган.  

Аллоҳ таоло имтиҳонларнинг барча абитуриентларга манфаатли бўлишини насиб айласин!

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
248 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ва ўзининг ёғоч безаклари билан эътиборни тортадиган .Токмак Ҳасан Пошо, масжиди Ёзгат шаҳрининг Сефаатли минтақаси давоми...

2331 11:14 / 17.05.2021
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди. Манба Ўзбекистон мусулмонлари идораси

2472 21:06 / 17.08.2022
Буюк Британиядаги энг қадимги .Шоҳжаҳон, масжиди 1889 йилда бунёд этилган илк масжидлардан бири ҳисобланади. Худди шу йили Абдулла Киллиамнинг саъйҳаракатлари давоми...

1495 15:54 / 26.09.2023
Бугун кунда Вақфrdquo хайрия жамоат фонди кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.Хайрия фондига хориждаги ватандошларимизни ҳам жалб этиш ишлари йўлга давоми...

2603 17:45 / 09.01.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021