Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта кўриб турувчидир | Ақийда дарслари (290-дарс)

19:00 / 12 август 963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَضَرَبَ لَهُمْ آجَالًا.

Ва уларнинг ажалларини белгилади.

Шарҳ: Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло халойиқнинг ажалларини белгилаб қўйгандир. Қачонки уларга ажаллари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмайдилар. Яъни Аллоҳнинг ҳузурида ҳар бир нарсанинг бор ёки йўқ бўлиши учун белгиланган муайян вақти бор. Ана ўша вақт келганда мазкур нарса бор ёки йўқ бўлади.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

ﯔ ﯓ ﮱ ﮰ

«Ҳар бир муддат учун китоб бордир» (Раъд сураси, 38-оят).

Яъни ҳар бир нарсанинг ажали Аллоҳнинг ҳузурида ёзиб қўйилгандир. Ундан кеч ҳам қолмайди, олдинга ҳам сурилмайди.

ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ

«Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ» (Оли Имрон сураси, 145-оят).

ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ

«Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар» (Аъроф сураси, 34-оят).

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ

«Осмонлару ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик» (Аҳқоф сураси, 3-оят).

ﮞ ﮟ ﮠﮡ

«Ҳар бир уммат учун муддат бор» (Аъроф сураси, 34-оят).

ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ

«Белгиланган муддат эса Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак қилмоқдасиз» (Анъом сураси, 2-оят).

وَقَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (فِيمَا رَوَاهُ مُسْلِمٌ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ) بَعْدَمَا سَمِعَ دُعَاءَ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: لَنْ يُعَجِّلَ (اللهُ) شَيْئًا قَبْلَ أَجَلِهِ وَلَنْ يُؤَخِّرَ شَيْئًا عَنْ أَجَلِهِ... الحديث.

Ҳамда (Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг дуосини эшитганларидан сўнг айтган ушбу сўзларидир:

«У Зот бирор нарсани зинҳор ажалидан олдин тезлатмас ва бирор нарсани зинҳор ажалидан кечга қолдирмас».

وَلَمْ يَخْفَ عَلَيْهِ شَيْءٌ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَهُمْ، وَعَلِمَ مَا هُمْ عَامِلُونَ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَهُمْ.

У Зотга уларни халқ қилишдан олдин ҳеч нарса махфий бўлган эмас ва уларни халқ қилишдан олдин нима қилишларини билгандир.

Шарҳ: Яъни Аллоҳ Ўз махлуқотларининг ҳар бирини уларни яратишдан олдин билар эди. Шунингдек, Аллоҳ уларнинг дунёга келганларидан кейин нима қилишларини билар эди. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бўлган нарсани, бўладиган нарсани, бўлмаган нарса агар бўлганида қандай бўлишини биладир.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

>ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ

«У сизларни яратган Зотдир. Бас, сиздан кофир бор ва сиздан мўмин бор. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта кўриб турувчидир» (Тағобун сураси, 2-оят).

ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ

«Агар (бу дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтурлар» (Анъом сураси, 28-оят).

Аллоҳ таоло у(кофир ва мушрик)ларни дунёга иккинчи марта қайтармайди. Лекин, шу билан бирга, агар ортга қайтарилсалар, яна аввалги куфрларига қайтишларини билади.

«Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмонлар .жин, деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг давоми...

3088 00:00 / 01.11.2022
Бисмиллаҳир рохманир рохиймҲеч ким гуноҳ қилишдан тўлиқ муҳофазаланган эмас ndash бу инсониятнинг табиатидир. Хамда, ҳадисда айтилишига биноан, жаннатийлар давоми...

11993 14:18 / 24.05.2018
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган.Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларини уларнинг давоми...

6546 05:00 / 07.03.2017
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган. Уларнинг ичидан биринчилардан бўлиб Аллоҳ давоми...

4626 07:00 / 22.03.2021
Аудиолар

131623 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52099 14:35 / 11.08.2021