1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Кимдан ажабланишни ҳам билмайсиз

17:03 / 11.08.2024 1441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир чопон кўтариб келиб деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Буни қўлларим билан тўқидим. Буни кийишингизни истайман!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олдилар. Унга эҳтиёжлари бор эди. Сўнгра уни кийиб одамлар олдига чиқдилар. Шунда бир киши деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни менга беринг!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп!», деб бироз ўтирдилар. Сўнгра кийимни ўраб унга бериб юбордилар. Кишилар у кишини маломат қилишди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «йўқ» дея олмасликларини билиб туриб сўрадинг-а?!».

У киши деди: «Ўлганимда у кийим менинг кафаним бўлиши учун сўрадим!».

Ҳадисни ривоят қилган Саҳл розияллоҳу анҳу айтади: «Дарҳақиқат, ўша кийим унинг кафани бўлди!».

Кимдан ажабланишни ҳам билмайсиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари кийимга муҳтож бўла туриб у кийимни ҳалиги кишига бериб юбордилар. У саҳобий эса Аллоҳга йўлиққан пайтда унинг кийими Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баданлари теккан кийим бўлишини истади!

Аммо ҳаё қиличи билан кишиларнинг нарсасини олиш мумкин эмас. Кимнингдир қаламини оласиз, кимнингдир соатини оласиз, кимнингдир атирини оласиз. Эҳтимол унинг ҳаёси «йўқ» дейишига монелик қилар. Аммо бу бошқаларнинг сурбетлик қилишига баҳона бўла олмайди!

Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Подшоҳлардан бири ўғлини ҳаётдаги саодат сирини ўрганиб келиши учун донишманд ҳузурига юборди. Ўғил у ерга борганда ҳакимнинг қасрида анчагина одам мавжудлигини давоми...

2093 14:33 / 14 май
. ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай давоми...

3758 15:35 / 05.08.2024
Суқротнинг қулоғига шаҳардаги энг машҳур фолбин уни оламдаги энг ақлли инсон дегани ҳақидаги хабар етиб келибди. Бу гапдан Суқрот хижолат бўлди. Ўзини бу давоми...

1740 09:00 / 14.07.2023
Ўнинчи амалБанда ўзининг қалби билан Аллоҳ таолонинг ўртасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай сабабдан узоқлашиши.Бундай сабабларга Аллоҳ таолони танимаслик, бидъат давоми...

2636 17:00 / 04.02.2021