1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Бу Роббимнинг фазлидандир

12:34 / 24.07.2024 1825 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло «Ҳадид» сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

«Батаҳқиқ, расулларимизни очиқ‑ойдин ҳужжатлар ила юбордик ва одамлар адолатда туришлари учун улар билан китоб ҳамда мезон нозил қилдик. Ва темирни туширдик – унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор, Аллоҳ ким Ўзига ва расулларига ғойибона ёрдам беришини билиши учун. Албатта, Аллоҳ ўта қувватлидир, ўта иззатлидир», - (25-оят).

Демак темирда одамларга манфаат бор ва унинг энг катта манфаати шуки уни Аллоҳнинг ва Унинг расулларининг нусрати йўлида ишлатилади. Шунинг учун темирдан аввал элчилар юборгани ва китоблар нозил қилганини зикр қилган. Шунинг учун ҳам мусулмон одам Аллоҳ яратган ва борлиқда жойлаб қўйган ҳар қандай кучдан Аллоҳнинг йўлида, Унинг динини тарқатиш ва уни барча динлардан ғолиб қилиш, Унинг Сўзини олий қилиш учун, Аллоҳ унга ижозат берган йўлларда, қонуний савдо ­ сотиқ, ҳалол касб қилиш, яхшиликка бўладиган сафар ва рухсат берилган манфаатлар йўлида фойдаланади.

Бадгумонлигингиз ўзингиз биландир:

Инсонлар тарафидан кашф этилган жонсиз нарсаларнинг ҳеч бир гуноҳи йўқдир. Чунки улар инсоннинг иродасига, ақлияти ва ахлоқига бўйинсунувчидир. Бас улар ўз зотида яхши ҳам, ёмон ҳам эмасдир. Аммо инсон уни ишлатиш билан яхши ёки ёмон қилиб қўяди. Кўпинча улар ўз зотида яхши бўлса-да, инсон уни ёмонликка ишлатиш билан, ичиқоралиги ва тарбиясизлиги сабаб уни ёмонга айлантириб қўяди. Бинобарин ана шу асбоблар ва кашф қилинган нарсаларда ҳеч гап йўқ. Ҳамма гап улардан фойдаланадиганларда, улар ишлатиладиган мақсадларда.

Европада ана шу асбоблардан, бомбардимончи ва шаҳар­у қишлоқларни, манзилу маконларни вайрон қиладиган самолётлардан, йўловчи ташувчи ва савдо ­ сотиқ кемаларини сувга чўктириб юборадиган сув ости кемаларидан, ёлғон ­ яшиқларни гапирадиган, ахлоқсизлик ва фаҳшларни тарқатадиган радиолардан шумланадиган, улардан нолийдиган ва маломат қиладиган кимсаларга қарата «Бадгумонлигингиз ўзингиз биландир», дейилса тўғри бўлар эди. Чунки табиий фанлар моддий қувватни инсонга бўйсундириб беради. Ундан қандай ва қаерда фойдаланишни ўргатиш унинг иши эмас. Масалан гугурт сизга олов беради. Сиз унинг ёрдамида бир уйни одамларига қўшиб ёқиб юборишингиз, ё таом пиширишингиз, ёхуд совуқда исинишингиз мумкин. Инсонга бу кучларни қандай ва қаерда ишлатишни ўргатадиган нарса диндир. Дин ана шу кучлардан қандай қилиб тўғри фойдаланишни, қандай қилиб Аллоҳнинг бу неъматига шукр келтиришни ўргатади. Аллоҳ унга бериб қўйган куч­қудратни зулм, жиноят, маъсият ва тажовуз йўлида ишлатишдан инсонни қайтариб туради. Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, менга берган неъматнинг ҳаққи-ҳурмати ҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», деган бўлсалар Сулаймон алайҳиссалом: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, Роббим беҳожат ва карамли зотдир», деган эдилар.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаИслом барча самовий динларнинг асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.У сизга диндан Нуҳга давоми...

2485 19:30 / 20.08.2019
Кейинроқ аҳли сунна ва жамоа ақийдавий мазҳабининг бошқа уламолари, имом Мотуридий ва Ашъарийларнинг издошлари бу ишни давом эттирдилар. Кучли ҳужжат ва далиллар давоми...

2069 09:14 / 22.02.2024
Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал арабчада .вузуъ, дейилади. .Вузуъ, сўзи луғатда .гўзаллик, ва .ялтираш, маъноларини билдиради. Шариатда эса давоми...

2499 18:00 / 31.01.2021
Биринчи шифохона умавийлар сулоласининг вакили Валид ибн Абдулмаликнинг даврида, 707 милодий йилда қурилган. Унинг барча сарф ndash харажатларини давлат қилган. давоми...

2563 15:00 / 29.05.2020
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021