1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қиз немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида ғолиб бўлди

12:17 / 24.07.2024 1708 pdf Ўқиш режими + -

Германиянинг Gettingen шаҳрида немис тили бўйича Бутун жаҳон олимпиадаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унда 62 давлатдан ўқувчилар беллашди. Ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова унда ғолиб бўлди.

15-22 июль кунлари немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадаси ўтказилган Gettingen шаҳрида ғолиблар аниқланди. Тегишли тил даражалари бўйича ўтказилган беллашувларда биринчи ўринни ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова, бангладешлик Маҳек Хон ва шимолий македониялик Ана Котевска бўлишиб олди. 

«Кумуш» ва «бронза» Мексика, Италия, Словакия, Полша ва Британиядан келган мактаб ўқувчиларига насиб этди, деб эълон қилди Берлиндаги Гёте институти 22 июль, душанба куни. Олимпиаданинг финал босқичида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Рақобатчилар орасида 62 давлат вакиллари бор эди. 

Немис тили бўйича энг яхшилар

Гёте институти матбуот хизмати хабарига кўра, 16 ёшли Райёна Германиядаги университетлардан бирида немисшунослик йўналишида таҳсил олиш ва келажакда таржимонлик билан шуғулланишни режалаштирган. Халқаро танловнинг финал босқичига чиқиш учун у бошқа иштирокчилар сингари миллий танловда ғолиб бўлди.

Геттингенда ўқувчилар турли фанлар бўйича беллашди. Ҳар бир ўқувчи мустақил равишда Бутунжаҳон Тил Олимпиадаси журнали учун ўз онлайн саҳифасини яратиши керак эди - табиийки, бутунлай немис тилида. Шунингдек, билимлар гуруҳларда турли тақдимотлар ва импровизациялар орқали синовдан ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати нафақат немис тилини билиш даражасини, балки ижодкорлик, шунингдек, жамоада ишлаш қобилиятини ҳам баҳолади. Мусобақа иштирокчиларига кенг қамровли маданий дастур таклиф қилинди - Геттингеннинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш. 

Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта Германия шаҳарларидан бирида ўтказилади. Ташкилотчи Гёте институтидир. Тадбир Германиядан ташқаридаги мактабларда немис тилини ўрганишга қизиқишни оширишга қаратилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Конституциясининг 92моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилдиҚонунчиликка кўра, Президент Олий давоми...

2509 12:00 / 06.11.2021
1 февраль куни Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда ndash Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келишди. Уларни уламолар, давоми...

1723 10:26 / 02.02.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул давоми...

23374 17:29 / 07.04.2024
Бугун, 5 май куни АҚШ сафарида бўлиб турган имом хатибларимизнинг ташрифлари ўз ниҳоясига етди ва она юртимизга қайтиш учун йўлга чиқишди.Aмерика Қўшма Штатларида давоми...

1939 00:00 / 06.05.2022