Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закотнинг шартлари | Фиқҳ дарслари (291-дарс)

19:00 / 18.07.2024 2274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

I. Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар:

1. Тўлиқ мулк бўлиши керак.

2. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши керак.

3. Нисобга етган бўлиши керак.

4. Ҳожати аслиядан ортиқча бўлиши керак.

5. Қарздан холи бўлиши керак.

6. Бир йил тўлган бўлиши керак.

II Закот берувчида бўлиши лозим шартлар:

1. Мусулмон бўлиши шарт.

2. Балоғатга етган бўлиши шарт.

3. Ҳур бўлиши шарт.

4. Оқил бўлиши шарт.

III Закотнинг тўғри бўлиши шартлари:

1. Ният бўлиши шарт.

2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши шарт.

Энди «Мухтасари Виқоя»даги ҳайвонлардан бериладиган закотлар ҳақида сўз бошлашдан олдин ҳайвонот бойлигидан закот бериш учун қўйилган шартлар ҳақида икки оғиз сўз.

Чорва ҳайвонлари закотининг шартлари:

1. Яйловда ўтлайдиган бўлиши. Яъни йилнинг кўп қисмида оммавий яйловда ўтлаб, қорин тўйдириб, семириб, болалаб юриши. Йилнинг баъзи вақтида ем бериб боқилса ҳам бўлаверади. Йилнинг кўп қисмида қўлда боқилган ҳайвонлардан закот берилмайди. Чунки уларни боқишга шахсий меҳнат ва сарф-харажат кўп кетган бўлади.

Йилнинг кўп қисмида яйловда боқилган ҳайвонларга эса меҳнат ҳам, сарф-харажат ҳам жуда оз кетади. Асосан, кўпчиликнинг ҳаққи бўлмиш яйловдан фойдаланилади. Шунинг учун кўпчилик ичидаги камбағал-мискинларга закот бериш керак бўлади.

Уламоларимиз ушбу шартни чорва ҳайвонлари закоти учун белгилашда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан қуйидаги ҳужжат-далилларни асос қилиб олганлар:

عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، قَالَ: سَمِعْتُ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «فِي كُلِّ إِبِلٍ سَائِمَةٍ فِي كُلِّ أَرْبَعِينَ ابْنَةُ لَبُونٍ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالنَّسَائِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

1. Баҳз ибн Ҳаким, унинг отаси ва бобосидан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Яйловда ўтлайдиган ҳар қирқта туядан битта бинти лабун», деганларини эшитдим».

Аҳмад, Насоий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган.

Чорва ҳайвонлари закоти учун уларнинг яйловда боқилган бўлиши биргина мана шу ҳадисда шарт қилиб қўйилганлиги кифоя қилади. Закот тўғрисидаги ҳар бир ҳадисда бу нарса айтиб ўтилиши шарт эмас.

2. Ишчи ҳайвон бўлмаслиги.

Чорва ҳайвонларининг ишчисидан, яъни аравага, омочга қўшиладиган, юк ташишга ишлатиладиган, миниладиган, обжувозда, сув чиқаришда ёки шунга ўхшаш ишларда фойдаланиб туриладиганидан закот олинмайди. Чунки бундай ҳайвонлар ҳожати аслия ва иш воситаси ҳисобланади, ўсувчи мол эмас. Қолаверса, уларни ишга солиб топилган нарсалардан закот чиқарилади. Ана шу закот йўлида хизмат қилганлари учун ҳам уларнинг ўзларидан закот олинмайди.

Бунга далиллар қуйидагилар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ قَالَ: «لَيْسَ فِي الْبَقَرِ الْعَوَامِلِ صَدَقَةٌ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У зот алайҳиссолату вассалом:

«Ишчи қорамолларда садақа йўқ», дедилар».

Дорақутний ривоят қилган.

عَنْ جَابِرٍ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ قَالَ: «لَيْسَ فِي الْمُثِيرَةِ صَدَقَةٌ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

2. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У зот алайҳиссолату вассалом:

«Ер ҳайдовчи ҳайвондан садақа йўқ», дедилар».

Дорақутний ривоят қилган.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنْ النَّبِيِّ r: «لَيْسَ فِي الْعَوَامِلِ صَدَقَةٌ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

3. Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ишчи(ҳайвон)лардан садақа йўқ», дедилар».

Энди турли ҳайвонот бойликларидан қанча закот берилиши ҳақида батафсил сўз юритайлик.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобалар даврининг иккинчи ярмига келиб баъзи фиқҳий мадрасалар бўй кўрсата бошлади. Албатта, бу ҳол биринчи бўлиб Ислом оламининг қалби бўлган Мадина ва Макка давоми...

6994 09:13 / 12.11.2018
Аёл киши кўксига қўяди.Аёл киши учун шундай қилиш мосдир.Бу ишни суннат зикри бор ҳар бир қиёмда қилинади.Шунинг учун санода, қунутда ва жаноза намозида ҳам қўл давоми...

4514 20:00 / 28.04.2022
1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш. Таҳорат ndash ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандай яхши2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш.Ишлатилган сувлар бадан ёки давоми...

5397 15:00 / 16.07.2020
Тарихутташрийъил Исламий mdash бу сарлавҳанинг таржимаси .Исломий қонунчилик тарихи, бўлади. Қадимги уламоларимиз бу мавзуда баъзи китоблари ичида қисқача сўз давоми...

2514 15:40 / 19.09.2019